Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР УЙЛИ БЎЛДИ

Мустақиллигимизнинг 26 йиллик байрами ҳамда Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида «Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин» номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР УЙЛИ БЎЛДИ

Тадбирда боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож 500 нафар фуқарога байрам дастурхони ёзилди. 36 нафар ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга имтиёзли асосда уй берилди. Меҳрибонлик уйининг 4 нафар тарбияланувчиси ҳам янги ва замонавий уйга эга бўлди.

— Бу фуқароларимиз учун ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак бўлди, — дейди Яккасарой тумани Абдулла Қаҳҳор номидаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси Феруза Орипова. — Айниқса, маҳалламизда истиқомат қилувчи иккинчи гуруҳ ногирони Зуҳриддин Шоназаровга давлатимиз томонидан имтиёзли асосда уй берилгани унинг оиласи учун байрам туҳфасига айланди. Хушхабар нафақат Шоназаровлар оиласи, балки бутун маҳалла аҳлини қувонтирди.

Янги уй соҳиби Зуҳриддин Шоназаров акалари билан тўрт оила бирга 3,5 сотихли ҳовлида яшарди. Янги уй-жой масаласини ўйлаб боши қотганди. Ёлғиз ўғли бор, «тўй қилиб келин олсам нима бўлади», деган савол қийнарди уни. Шундай ўй-хаёллар билан юрган кунларининг бирида маҳалла раиси унга хушхабарни етказди: «Табриклайман, янги уйли бўлдингиз!». 

Шу лаҳзаларда Зуҳриддин аканинг қувончи ичига сиғмай кетди. Кўзларига ёш қалқди. Ахир, уйнинг бошланғич тўлови давлатимиз томонидан амалга оширилган эди.

— Кўп йиллардан бери дилимга тугиб юрган орзуим ушалди, — дейди Зуҳриддин ШОНАЗАРОВ. — Бу ёрдам биз учун қўшалоқ туҳфа бўлди. Мустақиллик байрамини янги уйда нишонлаяпмиз. Президентимиздан чексиз миннатдормиз. Бугун мен қатори яна кўп юртдошимиз бундай ғамхўрликдан баҳраманд бўляпти. Шу туфайли жамиятда ўз ўрнини топмоқда.

Ҳа, бу юртда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди. Байрам байрамларга уланиб, халқимизнинг турмуш даражаси, яшаш шароити яхшиланиб бораверади.

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔26

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔156

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔221

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар