Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилЎзбек киносанъатида шу кунга қадар улуғ аллома ва саркардаларимиз ҳақида мақтарли бирор тарихий фильм суратга олинмаган. Жорий йил 3 августда Президентимиз ижодкор зиёлилар, санъатшунослар билан бўлган учрашувида ҳам бу ҳақда алоҳида куюниб гапирди. Ижодкорлар тарихий мавзуга қўл урганда кўламни кенгроқ олишга, маррани баланд қўйишга алоҳида эътибор қаратиши кераклигини таъкидлади.
«Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, тарихий фильмларни ишлаш борасида яқин истиқболдаги режалар тузилган. Унга кўра, шу кунларда томошабинлар учун янгилик бўлади: сентябрь ойида «Ибн Сино» деб номланган ҳужжатли фильм премьераси бўлиши кутилмоқда. Буюк алломанинг ҳаётига бағишланган фильм кино ихлосмандларига тақдим этилади.
Дарҳақиқат, тарихий фильм суратга олиш киноижодкордан жуда катта маҳорат ва тажриба талаб этади. Тан олиш керак, бизда ҳали бундай фильм ишлай оладиган профессионал мутахассис йўқ. Қолаверса, тарихни тўлалигича очиб бериш учун хорижлик режиссёрлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш талаб этилади. Агентликнинг Франция, Япония, Италия сингари хорижий мамлакат элчилари билан учрашув ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяётгани бу борада қўл келади.
Маълум қилинишича, агентлик иқтидорли ёшларни ўқитиш, тажрибасини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Агентлик қошида маҳорат курслари ташкил этиш режалаштирилган. Икки йиллик мазкур курсда дарсларни тажрибали режиссёр ҳамда продюсерлар олиб бориши айтилмоқда.
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилДўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.
БатафсилҲар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.
Батафсил