Самарқанд – жаҳон шахмати марказида
Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.
БатафсилХабарингиз бор, Германияда бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда иштирок этган боксчиларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритишди. Мусобақада Шаҳрам Ғиёсов олтин, Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов ва Иқболжон Холдоровлар кумуш, Бектемир Мелиқўзиев ҳамда Санжар Турсуновлар бронза медаль билан тақдирланди.
Рио Олимпиадаси совриндори, ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳал қилувчи жангда кубалик Рониэль Иглесиасга қарши рингга кўтарилди. У жангни кўтаринки руҳда ўтказди ва якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жаҳон чемпиони, деган номга сазовор бўлди.
Шаҳрамнинг ушбу ютуғи, шубҳасиз, мамлакатимиз довруғини яна бир бор бутун дунёга таратди. Жаҳон чемпионатида нафақат Ғиёсовни, балки бошқа боксчиларимизнинг ҳам қизғин иштироки, халқаро майдонларда муносиб қатнаша оладиган иқтидорли спортчилар авлоди вояга етаётганини кўрсатиб қўйди.
Мусобақа якуни бўйича Куба терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни (5 та олтин, 2 та кумуш) эгаллади. Ўзбекистон термаси иккинчи ўринни банд этди. Кучли учликка Қозоғистон боксчилари (1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза) якун ясади. Шунингдек, Украина, Франция ва Озарбайжон терма жамоалари ҳам ўз ватанига биттадан олтин медаль билан қайтишди.
Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.
БатафсилЗамонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.
БатафсилЎзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Батафсил