Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«ТЎРТ  УНИВЕРСИТЕТ  ТАЛАБАСИ  БЎЛДИМ»

Фавқулодда қобилиятли, улкан мақсадни кўзлаб, то унга эришмагунча тинчимайдиган ёшларимиз жуда кўп. Лекин улар ҳар доим ҳам ўзини ошкор қилавермайди. Юқори натижага етишгандагина юзага чиқади. Нималарга қодир эканини охирида кўрсатади…

«ТЎРТ  УНИВЕРСИТЕТ  ТАЛАБАСИ  БЎЛДИМ»

Ана шундай ёшларимиздан бири — Саодат ­Садирбаева. У 1998 йил 3 августда Нукус шаҳрида зиёли оилада туғилган. Саодат мактабга илк қадам қўйган йиллардаёқ аниқ фанлар ва хорижий тилга бўлган иқтидори юзага чиққан. Уларни мукаммал ўрганган. Мана, ҳозир бу ўзининг мевасини бермоқда: қаҳрамонимиз шу йили республикамиздаги бир йўла тўртта нуфузли университетга ўқишга кирди. Бу — сенсация!

— Болалигимдан инглиз тили, математика, физика фанларини яхши ўзлаштиришга ҳаракат қиламан, — дейди Саодат Садирбаева. — Қорақалпоғистон давлат университети қошидаги 3-академик лицейда ўқиб юрган кезларим ушбу фанлар бўйича турли танловларда қатнашиб, юқори натижаларга эришганман. Олийгоҳга ҳужжат топшириш вақти етганда фақат Тошкент ахборот технологиялари университетига асл нусхасини, қолган учтаси (Турин политехника университети, Халқаро Вестминстер, Инҳа университетларининг Тошкент филиаллари)га электрон шаклдагисини жўнатдим.

Бирин-кетин имтиҳонлар ўтди. Натижалар эълон қилинди. Саодатнинг қайд этгани чинакам фантастика: Турин политехника университетига тўлов-шартнома (умумий тўплаган балли 90,63 фоиз), Тошкент ахборот технологиялари университетига давлат гранти (192,1 балл), Халқаро Вестминстер университетининг Тошкент филиали (йиққан балли 74,27 фоиз)га ва Инҳа университетининг Тошкент филиалига (жами балли 92 фоиз) ҳам давлат гранти асосида ўқишга кирди.

— Кўпчиликда бирданига тўртта ўқишга топшириш мумкинми, нега тўртта олийгоҳга топширди, деган савол туғилиши мумкин. Ўйлашимча, бу ўзимдан қониқмаслигим сабабли бўлса керак. Назаримда, ўзига ҳаддан зиёд ишонган одам изланишдан тўхтаб қолади.

Тўғри, илгарилари бунинг сира иложи йўқ эди. Бугунги даврда эса, яратилган қулайлик ва имкониятлар туфайли бунинг иложи бор. Агар бирданига иккита ёки ундан ортиқ олийгоҳ имтиҳонидан муваффақиятли ўтсангиз, улардан фақат биттасини танлаб ўқиш керак. Чунки халқимизда иккита кеманинг бошини тутган охир-оқибат чўкиб кетади, деган нақл бежизга айтилмаган.

Компьютер технологияларига қизиқишим юқорилиги боис ҳеч иккиланмасдан Инҳа университети филиалида ўқишга қарор қилдим, — дейди Саодат. — Ҳар бир дарахтнинг униб чиқиши ва ҳосилга киргунича қанчадан-қанча инсон меҳнат қилганидек, менинг ҳам бу кунга эришишимда кўп инсонларнинг машаққатли меҳнати мужассам. Шу даражага етказган ота-онамдан, устозларимдан бир умр қарздорман. Эндиги мақсадим, келажакда етук дастурчи бўлиб, одамлар ҳаётини янада енгиллаштириш, Ўзбекистонимиз номини жаҳонга тараннум этиш.

Тилагим, ҳар бир ёш авлод «Бешикдан то қабргача илм изла» деган ҳикматни ўзининг кундалик шиорига айлантирсин. Истиқлолимиз яратган барча имкониятлардан унумли фойдалансин. Ҳеч бир меҳнат зое кетмайди. Бунинг амалдаги ифодасини ўз ҳаётимда кўрдим.

 Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔26

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔156

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔221

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар