Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«БАЙРАМГА ҚАЧОН БОРАМИЗ, ДАДАЖОН?!»

«Дадажон, байрамга қачон борамиз?»

Бу саволни бир пайтлар балки сиз ҳам падари бузрукворингизга бергандирсиз. Эҳтимол, байрамларда қатнашиш сиз учун ҳам катта хурсандчилик бўлгандир. Байрамлар келишини, унда ота-онангиз, ака-ука, опа-сингилларингиз билан томошагоҳларда сайр қилишни интиқиб кутгандирсиз...

«БАЙРАМГА ҚАЧОН БОРАМИЗ, ДАДАЖОН?!»

Энди эса... орадан анча сувлар оқиб кетди. Сиз билган тераклар кесилиб адо бўлди. Қалбингиздаги болалик орзулари ҳам ортда қолди. Бугун фарзандингиздан шу саволни эшитсангиз, балки жаҳлингиз ҳам чиқар. «Ахир, мен ишдаман-ку! Сизлар билан байрам қилиб юришга бекорчи вақтим борми?» деб ўдағайлаб ҳам берарсиз...

Болангизга ўзингизнинг кўзингиз билан эмас, ўзингизга болангизнинг кўзи билан бир қараб кўринг-а. Кимлигингиз шунда аён бўлади».

Психологнинг бу мулоҳазалари ҳар қандай эркакни — агар қалбида меҳр учқунлари буткул сўниб битмаган бўлса — ўйлаб кўришга мажбур қилади.

Ҳамиша иш билан банд одам учун байрамнинг бошқа кунлардан унчалик тафовути йўқ. Қайтага баъзилар айнан байрам кунлари иш, харажат кўпайишини ўйлаб, пешона тириштиради. Болалар эса ҳар қандай байрамни катта орзиқиш билан кутиши шубҳасиз. Байрам ўзи аслида болаларники-да, деймиз-у, шу гапга ўзимиз амал қилмаймиз. Болалар байрамни «ўта ишчан» ота ёки ҳамиша «гап»дан ортмайдиган онасисиз, уйда ўтказишга мажбур бўлади. Байрамга фалон кун қолди, деб кутиб юргани ҳафтанинг оддий бир дам олиш куни сифатида ўтиб кетади.

Республика «Оила» илмий-амалий маркази ходимлари юртимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами — Ватанимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган байрам тантаналарини оилавий, барча жамулжам тарзда ўтказиш зарурлигига алоҳида аҳамият қаратишмоқда. Уларнинг фикрича, байрамни бундай нишонлаш оиладаги ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бир-бировга бўлган самимий муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

— Марказимиз худди шу мақсадни амалга ошириш учун пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида оилалар учун махсус байрам тадбири ўтказди, — дейди Республика «Оила» илмий-амалий марказининг катта илмий ходими Мухтасар АБДУРАҲМОНОВА. — Мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллигига бағишланган бу байрам тантанасига мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан оилалар таклиф қилинди. Мақсадимиз ҳар бир оилага байрамни биргаликда нишонлашни кенг тарғиб қилиш, айниқса, доим иш билан банд бўладиган оталарни оила даврасига жалб қилиш эди. Назаримда, биз бунга эриша олдик. Байрам тадбиримизда жуда кўп оилалар тўлиқ иштирок этди. Уларга психологик, ҳуқуқий ва тиббий маслаҳатлар берилди. Марказимизда тайёрланган буклетлар ёш оилаларга эсдалик совғаси сифатида тарқатилди.

— Биз барча байрам ва тантаналарни оилавий тарзда нишонлашга ҳаракат қиламиз, — дейди жиззахлик Акмалжон ­ЭШҚЎЗИЕВ. — Тошкентга келган эдик, мана бу байрамнинг устидан чиқдик. Фарзандларимнинг қувончини кўриб, ўзим ҳам жуда хурсанд бўлдим. Бу менга келгусидаги ишларимда куч-қувват бағишлайди.

Бундай томошагоҳларда, айниқса, оталар ҳам ҳозир бўлса, фарзандлар қувончи икки ҳисса ортади. Ахир улар шундай пайтларда отасидек суянчиғи борлигидан ҳам ғурурланишади-да. Оналарга ҳамиша эркатойлик қилиб юрадиган болакайлар отасига ҳам эркалик қилиш фурсати етганидан нега қувонишмасин.

— Биласизми, отанинг аёлига, фарзандларига меҳр-эътибор кўрсатиши оиланинг тинч-тотув, фаровон бўлишига асосий сабабдир, — дейди психолог Нигора ШОМУРОДОВА. — Шунинг учун биз оталарни оила даврасига қайтаришимиз, оилавий тантаналарни ота иштирокида ўтказишни кенг тарғиб қилишимиз зарур. Сабаби, ота — оиланинг барча аъзолари учун суянчиқ. Фарзандлар отаси билан кўпроқ ғурурланади. Отаси билан сайр қилиб юрган болаларни кўрсангиз, кўзлари ёниб туради. Аёл ҳам турмуш ўртоғининг ўзига ва фарзандларга бўлган меҳрини, ардоғини  ҳамиша ҳис қилиб туриши керак. Оиланинг фаровонлиги фақат моддий таъминланганлиги билангина ўлчанмайди-ку.

— Биз Ғиждувон туманидан келиб, пойтахтдаги байрам тадбирида оиламиз билан қатнаш­япмиз, — дейди Камолиддин НИЁЗОВ. — Фарзандларим йил бўйи яхши ўқиб, муваффақиятларни қўлга киритса, уларни турли саёҳатларга, дам олишга, байрамларга олиб бориш билан рағбатлантириб тураман. Бунинг фарзандлар учун фойдаси катталигини ўзим тажрибадан ўтказиб кўрганман. Болага ҳамиша меҳр, эътибор ва рағбат керак экан.

Баъзан ишимиз кўпайиб, оиламизга, фарзандларимизга етарлича вақт ажратиш, эътибор қаратишнинг мавридини тополмаймиз. Бу биз учун шунчаки оддий ҳолат бўлиши мумкин. Лекин бола қалби байрамдан нима кутаётгани билан таниш бўлмай туриб, ўзимизча бирёқлама хулоса чиқаришга шошмаган маъқул. Байрам баҳона юртимизда бўлаётган бугунги ўзгаришлар, бунёдкорлик ва ободонлаштиришлар бола тафаккурида ота-онага, оилага, она юртга муҳаббат ришталарини мустаҳкамлаб бораверади.

Байрам яқинлашаркан, фарзандимиз қалбидаги гоҳ ошкор, гоҳ пинҳон бир саволни эътибордан четда қолдирмайлик.

«Байрамга қачон борамиз, дадажон?»

  Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

🕔11:01, 04.12.2025 ✔140

Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

Батафсил
Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

🕔15:45, 27.11.2025 ✔200

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

Батафсил
Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

🕔15:55, 13.11.2025 ✔340

Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

    Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

    Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

    ✔ 140    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

    Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

    Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

    ✔ 200    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

    Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

    Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 340    🕔 15:55, 13.11.2025
  • ЮНЕСКО ёшлар форуми:  Иқлим ўзгариши  муаммолари  ва ечимига асосий  эътибор  қаратилди

    ЮНЕСКО ёшлар форуми: Иқлим ўзгариши муаммолари ва ечимига асосий эътибор қаратилди

    Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.

    ✔ 470    🕔 16:36, 30.10.2025
  • Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

    Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

    Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

    ✔ 475    🕔 09:12, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар