Спорт      Бош саҳифа

ТАКТИКАНИНГ «ИШ БЕРИШИ» КИМГА БОҒЛИҚ?

Одатда спортчи ёки жамоа мусобақада ютқазса, «тактика панд берди» деймиз. Ёки кўпинча «мураббий нотўғри тактика танлаган» деб, уни танқид қиламиз. Лекин ҳамма вақт ҳам айб мураббийда бўлавермайди.

ТАКТИКАНИНГ «ИШ БЕРИШИ» КИМГА БОҒЛИҚ?

Тактика ўзи нима? Бунда спортчи унинг самарали ишлаши учун нималарга эътибор бериши керак?

Тактика — бу спорт курашини олиб бориш санъати дегани. Бунда ютуққа эришиш учун спортчидан мураббий кўрсатмалари асосида барча куч ва имкониятини тўғри сарфлаши талаб этилади. Олдиндан белгиланган режа бўйича ва тезлик билан ҳал қилиниши лозим вазифаларга кўра, ташқи муҳитнинг доимий, ўзгарувчан шароитида ишлатиладиган техника тактиканинг асосий воситаси ҳисобланади.

Тактик маҳорат барча спорт турлари учун зарур. У айниқса, вазиятни бирданига англаб олиш, рақибни яхши ҳис этиш ҳамда бой тажрибадан тез фойдаланишни талаб этадиган спорт ўйинларида аҳамиятли. Муайян режа ва курашнинг ҳар бир дақиқасини тушуниш асосида турли усуллар, ҳаракатларни қўллашда спортчининг руҳий, жисмоний ва техник қобилиятидан самарали фойдаланишда тактика керак бўлади.

Умуман тактика — маҳорат, белгиланган режани амалга оширишни таъминлайдиган яхши билим, кўникма ва малакага асосланади. Спорт тактикаси уч шаклда намоён бўлади. Булар асосан:

— шахсий кураш: рақибнинг бевосита қаршилиги (йўлакчаси белгиланмаган жойларда югуриш, велосипед пойгаси, спортча юриш, чанғи ва ҳоказо) ва унинг нисбий таъсири билан (йўлакларда югуриш, гимнастика, сузиш, қайиқ бошқариш, фигурали учиш кабилар);

— икки кишининг кураши: рақибнинг бевосита (бокс, қиличбозлик, дзюдо, кураш) ҳамда билвосита қаршилиги таъсирида (теннис, стол тенниси, бадминтон, шахмат);

— жамоавий мусобақалар: рақибнинг бевосита (баскетбол, футбол, қўл тўпи, хоккей) ва билвосита таъсири билан (волейбол, эстафетали югуриш, бадиий гимнастика бўйича жамоавий мусобақалар).

Спортчи ҳаракатининг тактик муаммоси ёки спорт тили билан айтганда, спорт мусобақаси тактикаси, табиийки, беллашув пайтида намоён бўлади. Бунда энг яхши натижага эришишда турнир олдидан ва у бевосита ўтказилаётган вақтда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тушунилади.

Тактик фаолият биргина мураббий гарданига тушмайди. Бу комплекс машғулотлар мажмуаси бўлиб, у спортчининг техник малакаси, жисмоний қобилиятининг ривожланиш даражаси, иродавий фазилатлари, реакция тезлиги ва бошқаларни ҳам ўз ичига олади. Тактик ҳаракатнинг уч фазаси мавжуд. Айтиш керакки, мана шу компонентларни ўз вақтида бажара оладиган спортчи муваффақиятга эришади.

 Биринчидан, мусобақа давомидаги вазиятни теран англаш ва таҳлил қилиш. Иккинчидан, махсус тактик вазифани хаёлан ҳал этиш. Ва ниҳоят, уни амалда тўлалигича бажариш. Буларнинг барини идрок қилиш қобилияти спортчининг кўриш ҳажми ва доираси, кўриш орқали ҳаракатни баҳолаш, техник малаканинг ривожланиш даражаси, фикрлаш жараёнининг сифати, билим ва тажрибасига бевосита боғлиқ.

Унутманг, тактик вазифа аввало, хаёлан, кейин эса амалий ҳал этилади. Спортчи нима қилиш кераклигини оний фурсатларда белгилаши, билим, малака ва қобилиятини баҳолай олиши керак. Шу боис, айрим спортчиларда мусобақа вазиятини идрок ва таҳлил қилишда ушбу фазилатлар етишмаслиги сабабли, мантиқий фикрлашга боғлиқ бўлган тактик вазифаларни уддалашда қийинчилик туғдиради. Шунинг учун айниқса, жамоавий спорт турларида хаёлий машқларни ҳам кўпроқ бажариш амалда яхши самара беради.

Муҳиддин ТОЛИБЖОНОВ

 тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

🕔11:06, 18.09.2026 ✔165

Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

Батафсил
Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

🕔10:15, 10.09.2026 ✔175

Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

Батафсил
Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔1346

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

    Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

    Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

    ✔ 165    🕔 11:06, 18.09.2026
  • Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

    Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

    Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

    ✔ 175    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 1346    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 12391    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 12072    🕔 16:05, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар