Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда 12 август — Халқаро ёшлар кунига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган лойиҳа — «Ёш оилалар ва қизлар» биринчи республика форуми айнан уюшмаган ёшларнинг орзу-интилишларини ўрганиш, уларни оилага, жамиятга муносиб инсонлар этиб камолга етказишга муносиб ҳисса қўшишдек мақсадларни кўзлайди.
8 — 12 август кунлари бўлиб ўтадиган мазкур ижтимоий-маърифий ҳафталик доирасида Сингапур менежментни ривожлантириш институти биносида «Мен ҳам етакчи бўламан!» мавзуидаги маърифий учрашув, «Фан-таълим — келажак пойдевори» мавзуидаги давра суҳбати, «Оилам китоб ўқийди», «Соғлом турмуш тарзи» акциялари ташкил этилади. Форумнинг якуний босқичида Хотин-қизлар қўмитасининг 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган «Ёш оилалар ва қизлар билан ишлаш бўйича стратегияси» тақдимоти, тўй-ҳашамларни исрофгарчиликларсиз ўтказишга оид тадбирлар, «Қизларжон» клубининг очилиши, «Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя» китобининг тақдимоти ҳам кўзда тутилган.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил