Дам олиш куни оиламиз билан машҳур қизиқчининг концерт дастурини томоша қилдик
. У концертида бугунги кундаги айрим воқеаларни ҳазил аралаш танқид қилиб, кўпчилик томошабин сингари, бизнинг ҳам эътиборимизни қозонди. Айниқса, унинг қассоблар ҳақида айтган гаплари оиламиз аъзоларига бирдек маъқул бўлди. Шунда онам: «Қизиқчи тушмагурлар шунақа гапларни қаердан топар экан-а?» — деб ўртага савол ташлади. Акам: «Албатта, халқ орасидан-да», — дея суҳбатни давом эттирди.
Орадан бир ҳафта ўтиб, бозорга бордим. Ҳар доимгидек бозор гавжум. Сотувчиларнинг қўли-қўлига тегмай, оғзидан бол томиб, ўз маҳсулотини сотиш илинжида мақтовини келтирмоқда. Расталар оралаб, дўконларни кўздан кечирарканман, эшигига «Мол гўшти, қўй гўшти, от гўшти, терминал бор», деган ёзув илинган дўконга кирдим. Дўкон ичи гўшт ҳидини ҳисобга олмаганда салқин ва шинам. Ўрта бўйли, қотмадан келган сотувчи йигит мени кўриб, дарҳол ўрнидан турди.
— Келинг, ака, мол, қўй, от, эчки гўшти, янги сўйилган. Ҳали суви қочмаган, қайси биридан тортай?
— Мол гўштидан суяксизроқ қилиб тортиб беринг, кекса бувимни кўргани боришим керак.
Сотувчи йигит «хўп бўлади» деди-ю, тарози устига гўштни тасмалаб, ўлчамини ола бошлади. Бурчакда ўтирган бошқа бир қассобни тарози ёнига яқинлашиб, гўштни олаётганимда кўрдим. Сотувчи берган халтани очиб қарасам, ҳалиги қизиқчи айтганидек, катта думалоқ суяк турибди. Шунда ҳазил аралаш, сотувчидан бу суяк молнинг қаери эканини сўрадим. Қассоб ҳам мени тушунди чоғи, табассум билан буни ўша қизиқчидан сўрашимни айтди. Шу гапдан сўнг иккимиз ҳам роса кулдик. Бизни хўмрайганча кузатиб турган иккинчи қассоб гапга аралашиб, ҳалиги қизиқчини жиддий койий бошлади. Мен унга қарата, аслида ўша қизиқчининг қассоблар ҳақидаги гапи айни ҳақиқат эканининг гувоҳи бўлиб турганимни айтиб, дўкондан чиқдим.
Йўл-йўлакай ўша қизиқчининг сўзларини эслаб, бузилган кайфиятимни кўтариб олдим. Аслида, шунақа ҳолатларни қизиқчилар айтиб, енгил кулги орқали танқид қилмаса, бошқа биров айтмайди-да.
Дониёр ҚУРБОНХЎЖАЕВ
Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди
🕔15:04, 11.06.2026
✔175
Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.
Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда
🕔16:45, 04.06.2026
✔248
Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.
Батафсил
Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
🕔15:50, 21.05.2026
✔436
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
Батафсил