Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилАйни кунда пойтахтимиздаги кўплаб кўчаларда йўллар асфальт қилинмоқда.
Аммо айрим жойларда трамвай рельслари олиб ташланмай, асфальт ётқизиш ҳолатлари ҳам учрайди. Хўш, бунга сабаб нима? Ахир, шунча металлом ер остида қолиши увол эмасми?
Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси, «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, ИИББ ЙҲХБ иштирокида бўлиб ўтган брифингда бу ҳақда қуйидагича тушунтириш берилди:
— Трамвай йўллари бутунлай олиб ташланиш жараёни шу йўллардаги ҳаракатланишга халақит беради, ҳайдовчиларга янада ноқулайликлар туғдиради. Қолаверса, демонтаж ишлари катта харажатни талаб этади. Шунинг учун айрим жойларда трамвай йўлининг устидан асфальт қопланиши белгиланган.
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчисининг биринчи ўринбосари Маҳмуд ОБИДОВнинг айтишича, шаҳар ҳокимлигининг қатор қарорлари асосида маҳаллий бюджет ҳисобидан пойтахтдаги 13 кўчанинг йўл ва йўлакларини буткул ва жорий таъмирлаш, бордюрларини алмаштириш, кўкаламзорлаштириш майдонларини қайта таъмирлаш, дарахтларга шакл бериш ва янги дарахтлар экиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишларга 24 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Қурилиш-таъмирлаш юмушлари жорий йил охиригача тугатилиши кўзда тутилган.
Ўз мухбиримиз
Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.
БатафсилДўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.
БатафсилҲар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.
Батафсил