Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«ОЛТИН РАҚАМЛАР» СОТИЛАДИМИ?

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги янгиликлар

Йўлда юрган ҳайдовчи борки, йўл ҳаракати қоидалари, жарималар, соҳадаги янгиликларни диққат билан кузатади. Эшитганлари ростми-ёлғонми — буни ҳам аниқ манбадан билгиси келади.

«ОЛТИН РАҚАМЛАР» СОТИЛАДИМИ?

Шу кунларда турли сайт ва ижтимоий тармоқларда энди автомобилларга чиройли рақамлар расман сотилар экан, деган гап тарқалди. Баъзи ҳайдовчилар эса, бу ёғига ЙПХ ходимлари мотоциклларда юрармиш, деб юрибди.  

Кўпчиликни қизиқтираётган ана шундай саволлардан айримларига жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, полковник Холматжон САЙДАЛИЕВга мурожаат этдик.

— Президентимизнинг 2017 йил 10 апрелдаги «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Ички ишлар вазирлигининг барча соҳавий хизматлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш бошланди, — дейди Холматжон САЙДАЛИЕВ. — Жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида шу йил ­11 июлда Президентимиз томонидан соҳага тааллуқли яна бир муҳим ҳужжат имзоланди. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларига оид ушбу қарор соҳавий хизмат ходимлари зиммасига бир қатор ҳаётий муҳим вазифаларни юклади.

Мазкур ҳужжатда йўл ҳаракати хавфсизлиги республика, ўрта ва қуйи бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тартибини ўрнатиш, бунда уларнинг асосий вазифалари ва функциялари аниқ белгиланиши ва тақсимланиши, раҳбарлар ва ходимларнинг ўзига юклатилган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини назарда тутиш биринчи галдаги вазифа қилиб белгиланди. Шунингдек, йўлларда, айниқса, Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши ва тирбандликларга сабаб бўлаётган омиллар ва юзага келаётган шарт-шароитларни тизимли равишда комплекс таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш асосида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар бошланди.

Йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши ва тирбандликларнинг бош сабаби қандай омилларга боғлиқ, олиб борилаётган таҳлиллар нималарни кўрсатмоқда?

— Йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳеч бири атайин содир этилмайди. Улар асосан йўл ҳаракати қоидалари талаблари қўпол равишда бузилиши оқибатида келиб чиқади. Худди шунингдек, қоидаларнинг бузилиши тирбандликларга ҳам сабаб бўлади. Шуни инобатга олган ҳолда, айни пайтда ҳаракат иштирокчилари ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтирилмоқда. Мазкур жараёнда йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқараётган омиллар аниқ мисоллар ёрдамида кўрсатилиб, ҳаракат иштирокчиларига уларнинг олдини олиш бўйича қандай ишларни, қай тартибда амалга ошириш тушунтириб бориляпти.

— Пойтахтдаги 115 та чорраҳага видеокузатув мосламалари ўрнатилган эди. Янги тизим шу йилнинг 15 март кунидан эътиборан ишга туширилди. Бу амалий ишнинг натижаси қандай бўляпти? Тизимнинг ишлаш механизми ҳали ҳам кўпчиликда савол уйғотмоқда?

—  Бу тизимдан мақсад пойтахтимиз кўчаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини замонавий технологиялар ёрдамида таъминлаш эди. Бунинг учун, биласиз, назорат қилинадиган ҳар бир объект-чорраҳа ҳаракатни назорат қилувчи, қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқловчи замонавий техник воситалар, интеллектуал детекторлар, кон­троллерлар, видеокамералар билан жиҳозланди.

Чорраҳалардан олинган барча маълумотлар Марказий диспетчерлик хизматига узатилади ва бу ердаги электрон табло ҳамда видеомониторларга чиқарилади. Тизимга киритилган чорраҳалардаги светофорлар ҳам детекторлардан ҳаракат оқими тўғрисида олинган маълумотларни қайта ишлаш орқали автоматик тарзда бошқарилади. Қолаверса, светофорлар иш фаолиятини оптималлаштириш натижасида йўлларнинг ўтказувчанлик қобилияти оширилади. Натижада транспорт воситаларининг чорраҳалар олдида тўхтаб туришини 20-25 фоизга, транспорт воситалари двигателларидан чиқаётган заҳарли газларнинг 5-10 фоизга, ёнилғи сарфини 5-15 фоизга камайиши ҳисобига шаҳардаги экологик ҳолат анча яхшиланади.

Чорраҳалардаги вазиятни масофадан узлуксиз кузатиб бориш учун видеокамералар ҳамда фуқаролар учун махсус хизматларни, жумладан, ички ишлар, тез тиббий ёрдам, ёнғин хавфсизлиги хизматларини чақириш учун махсус воситалар ўрнатилди.

— Демак, бу янги тизим ўзини оқлаяпти. Шундайми?

— Албатта. Кузатаётган бўлсангиз, пойтахт йўлларида йўл-транспорт ҳодисалари сони ҳам, қоидабузарликлар ҳам сезиларли даражада камайди. Аслида амалга оширилган бу ишлардан кўзланган асосий мақсад — ҳайдовчиларнинг масъулиятини ошириш, автомобиль йўлларида қоидабузарликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, кўчаларимизда юзага келаётган тирбандликларни бартараф этиш, энг муҳими, йўл ҳаракати иштирокчилари хавфсизлигини таъминлашдан иборат. Масаланинг ана шу муҳим томонлари инобатга олинган ҳолда, мазкур тизимни республикамизнинг барча ҳудудларида жорий этиш лозимлиги қарор билан белгилаб берилди.

— Кўп кузатамиз: айрим йўлларда йўл белгилари кўринмайдиган пана жойларга ўрнатилади. Айниқса, дарахтлар белгиларни тўсиб туриши ҳайдовчиларнинг норозилигига  сабаб бўлади. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун, аввало, белгиларни кўринадиган жойларга ўрнатиш керак эмасми?

— Албатта, шундай. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида бунга алоҳида тўхталиб ўтилган. Эндиликда йўлларни сақлаш ва уларнинг йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситалари билан жиҳозлаш бўйича ўрнатилган талабларга сўзсиз риоя этилиши таъминланади. Сабаби, йўл белгилари ва йўл чизиқлари, аввало, ҳаракат иштирокчиларига аниқ маълумотлар бериб, уларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайди. Белгиларнинг аниқ ва кўринарли тарзда жойлашиши, уларни нур қайтарувчи махсус қопламалардан фойдаланилган ҳолда тайёрланиши ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириб, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ички ишлар вазирлиги ва Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг «Uzavtoyo‘lbelgi» давлат унитар корхонасини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқулланди. Бу янги тузилманинг асосий вазифаси норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқаришга қаратилади.

— «Uzavtoyo‘lbelgi» давлат корхонаси яна қандай вазифаларни амалга оширади?

— Корхонанинг таъсисчиси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳисобланади. Ушбу қўмита қисқа муддатда корхона фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи ҳужжатни, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ўрнатилган йўл белгиларини хатловдан ўтказиш, уларни замонавий юқори интенсив (нур қайтарувчи) қопламали йўл белгиларига алмаштириш, шунингдек, узоқ муддат фойдаланиладиган барқарор йўл чизиқларини чизиш учун махсус техника ва асбоб-ускуналар сотиб олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади. Бундан ташқари, халқаро ва давлат аҳамиятига молик йўллар учун 900 мм, бошқа йўллар учун 700 мм ўлчамдаги металл корпусли юқори интенсив (нур қайтарувчи) қопламали йўл белгиларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг аниқ кўриниши имкониятини берувчи конструкцияларга мустаҳкамлаш назарда тутилган.

— Яқинда интернетда автомобилларнинг чиройли давлат рақамлари — «олтин рақамлар» сотилармиш, деган гап эшитдик. Шу ростми?

— Эшитганингиз рост. Яратилаётган қулайликлардан яна бири, айнан шу билан боғлиқ. Кўпчилик ҳаракат иштирокчиларининг таклиф-истаклари асосида жорий йил 1 сентябрдан эътиборан автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхат рақамларини оширилган тўлов ставкалари бўйича, шу жумладан, кимошди савдосини ўтказиш йўли билан танлаш тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

— Ҳайдовчилар учун яна қандай янгиликлар жорий этилмоқда?

— 2018 йил 1 январдан ­эътиборан автотранспорт воситасидан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқи учун ишончномаларни, автотранспорт воситаси ижараси, текин фойдаланиш, гаров, лизинг шартномаларини фуқаролар томонидан ички ишлар органларининг тегишли йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги талабга ҳам ўзгартириш киритилди. Эндиликда фуқаролар бу ишларни расмийлаштириш учун ДЙҲХХга бориб юрмайди. Бу иш нотариуслар томонидан уларнинг электрон шаклини ДЙҲХХга жўнатиш орқали амалга оширилади.

2018 йил 1 январдан эътиборан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини (юк, йўловчи ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функцияларини юридик шахслар-тадбиркорлик субъектларига босқичма-босқич ўтказилади. Бу кўрсатиладиган хизматлар учун қатъий нархлар белгиланган ҳамда ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликка оид талаблар ўрнатилган ҳолда амалга оширилади.

Яна бир янгилик шуки, Президентимиз қарорига асосан Тошкент шаҳрида, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида тажриба тариқасида йўл-патруль хизмати мотоциклдаги гуруҳлари тузилади. Уларга йўллар ва кўчаларнинг ҳаракатланиш қийин бўлган қатнов қисмларида, одамлар гавжум жойларда, шунингдек, хорижий ва бошқа делегацияларни кузатишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилади.

Қарорда соҳанинг барча қирралари қамраб олинган бўлиб, улар ижросини таъминлаш фаолият самарадорлигини янада ошириш имконини беради.

Жасур КЕНГБОЕВ

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

🕔09:12, 23.10.2025 ✔11

Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

Батафсил
1 октябрдан  нималар ўзгаради?

1 октябрдан нималар ўзгаради?

🕔15:41, 03.10.2025 ✔55

Ўзбекистонда 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида билишни хоҳлайсизми? Марҳамат танишинг, уларни бу ерда жамладик.

Батафсил
Дунё бўйича  гўшт нархи  ошмоқда

Дунё бўйича гўшт нархи ошмоқда

🕔10:47, 11.09.2025 ✔125

Бунга иқлим ўзгаришининг қандай алоқаси бор?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар