Янгисидан бор!
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
Эр ишдан келса, хотин йиғлаб ўтирибди.
— Хўжайин, бу кўргиликни қаранг. Сизга атаб торт пишириб, столнинг устига қўйгандим. Очкўз итимиз еб қўйибди!..
Эр таскин беряпти:
— Хавотирланма, гўзалим. Мен ҳозироқ итни ветеринарга олиб бораман.
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
— Соғлиқларингиз яхшими?
— Жуда яхши. Менда вирус йўқ!
— Молиявий аҳволингиз-чи?
— Унданам яхши. Менда пул аниқ йўқ!