Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

СИЗГА БЕГОНА ТАМА

«Оила даврасида» газетасининг 2017 йил 18 май 20 (262)-сонида чоп этилган «Майда «олди-берди»лар катта иллатларга етаклайди» сарлавҳали мақолада кўпчиликнинг кўнглидаги гаплар айтилган. Бундай ҳолатларга деярли ҳар биримиз дуч келганмиз.

СИЗГА БЕГОНА ТАМА

Яқин танишим оғир дардга чилиниб қолди. Узлуксиз муолажаларнинг нафи бўлмагач, марказий шифохонага олиб бориш зарурати туғилди.  Бунинг учун юқори ташкилотдан йўлланма олиш керак эди. Мендан ёнида ҳамроҳ бўлишимни сўради.

Эртасига йўлга тушишга ҳозирланиб турсак, опам хаста ҳолида бирор совға-салом олишни тайинлади. Мен ҳайрон бўлиб, «Опажон, шу аҳволингизда сиздан ким совға олади?», дедим. «Эшитдим, бусиз иш битмас экан, келинг, олақолайлик», деди ялингандай. Мен бу гапга ишониб-ишонмай, рози бўлдим. Йўл ёқасидаги дўконлардан бирига кириб, сара нарсалардан харид қилдим.

Аризалар билан шуғулланадиган аёл билан салом-алик қилгач, мақсадимизни айтдим. Негадир унинг чеҳраси очилмади. Бирдан қўлимдаги совға-салом эсимга тушди. Кофе билан шоколадни чиқариб узатганимни биламан унинг кўзлари чақнаб кетди ва чаққонлик билан совғани қўлимдан олиб шкафга жойлади. Шундан кейин мени жон қулоғи билан эшитишга тайёрлигини билдиргандай қаршимга келиб ўтирди. Мен гапларимни яна бир бор такрорлаб, беморни киритдим. Масъул ходим беморга шундай меҳрибон муносабатда бўлдики, асти қўяверасиз.  Аризани қолдириб кетишимизни, албатта, ижобий ҳал бўлишини айтиб, биз билан қуюқ хайрлашди.

Афсуски, бугунги кунда мансаб курсисида ўтирган шундай одамлар борки, молу давлатга, қудратга эга бўла туриб, инсонларга ёрдам беришни ўйламайди. Улар бошқалардан фойда ундириш илинжида яшайди. Шунинг учун ҳам жамиятимизда «бермаган кишини, ҳеч ким қилмас ишини», деган тушунча шаклланиб қолган. Ҳатто, кимгадир беғараз ёрдам кўрсатмоқчи бўлган кишига ҳам ажабланиб қарашади. Назаримда, ҳиммат ва саховат каби сўзларнинг жилоси хиралашиб бораётгандай... 

Қизиқ, олий маълумотли, ўқимишли одамлар бировнинг ҳақи бошқага буюрмаслигини, норозилик билан ундирилган фойда узоққа бормаслигини билмасмикан?.. 

Салима ХОЛДОРОВА,

Навоий кон-металлургия комбинати

матбуот маркази мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

🕔15:04, 11.06.2026 ✔175

Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

🕔16:45, 04.06.2026 ✔248

Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

Батафсил
Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔436

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 175    🕔 15:04, 11.06.2026
  • Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар:  Дангасалик  ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда

    Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.

    ✔ 248    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 436    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 477    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 535    🕔 09:12, 08.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар