оила бахти тўкис, дегани
Манзилимга етиб олиш учун енгил машинага ўтирдим. Ҳайдовчи йигирма беш ёшлардаги йигит экан. Нимадандир кайфияти чоғ, қувончи ичига сиғмасди. Менга бир-икки қараб олди-да, гап бошлади:
— Опа, кечагина ўғилли бўлдим. Фарзанд шунчалик ширин бўлишини тасаввур ҳам қилмаган эдим.
— Табриклайман, ука! Ҳа, фарзанд жуда ширин неъмат. Уни қўлингизга олсангиз, меҳрингиз товланиб, бу туйғуни янада чуқурроқ англаб етасиз.
— Эркакнинг асл бахти оқила аёли, шириндан-ширин фарзандлар билан тўкис экан. Яқинда бир дўстим уйланганди. Аёли нимагадир оила аъзолари билан тил топиша олмади. Орада фарзанд бўлишига қарамай, турмуши бузилди. Шунда ҳақиқий бахт тарбияли аёл билан бутун бўлишини тушуниб етдим. Ўзига қараб, озода ва покизаликка эътибор берадиган, ширинсухан аёл, шубҳасиз, эрининг ҳурматига сазовор бўлади.
— Турмуш ўртоғингизда, менимча, шундай хислатлар бор, шундайми?
— Худога шукр! Бу борада омадим чопган, десам ҳам бўлади. Халқимиз «Эрни эр қиладиган ҳам, қора ер қиладиган ҳам хотин», деб бекорга айтмаган. Аёлнинг гўзал фазилатлари борган хонадонига бойлик ва барака олиб киради.
...Бу йигитнинг мулоҳазаларини эшитиб, оила бахт-саодатида оқила аёлнинг ўрни муҳим эканига яна бир карра амин бўлдим.
Ҳилола ЮНУСОВА,
Учкўприк тумани
Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож
🕔11:38, 20.08.2026
✔46
Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-фикрлари болага ўтади.
Батафсил
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔652
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔812
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил