Бошланаётган ёз мавсумида мамлакатимиздаги 1 минг 204 оромгоҳда 292 мингдан ортиқ ўғил-қиз дам олади
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан Республика оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш концепцияси асосида ўқувчиларнинг жорий йилги ёзги дам олиш мавсумига ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилди.
Ёз мавсумида барча ҳудудда интеллектуал ривожлантириш, экологик-биологик, ўлкашунослик, техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, ижтимоий мослашув бўйича ихтисослаштирилган оромгоҳлар ташкил этилади. Ўсмирлар учун меҳнат ва дам олиш оромгоҳлари фаолият кўрсатади.
Уларда болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тун-кун навбатчилик ташкил этилади. Оромгоҳларда малакали шифокор ва ҳамширалар, санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари тиббий хизмат кўрсатади. Ҳар бир оромгоҳ белгиланган миқдорда дори-дармонлар, зарур алоқа ва транспорт воситалари билан таъминланди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати қатъий назоратга олинади.
Барча бола оромгоҳларда имтиёзли дам олади: ота-оналар ўзлари меҳнат қилаётган корхона ва ташкилотлар касаба уюшма қўмитаси орқали йўлланма нархининг ўртача 30 фоизини тўлайди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 40 мингдан ортиқ фарзандларига бепул йўлланмалар ажратилади. Шунингдек, Меҳрибонлик уйларининг 2 минг тарбияланувчиси, жисмоний имконияти чекланган болалар бепул дам олдирилади. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида кам таъминланган оилаларнинг 600 фарзанди бепул соғломлаштирилади.
«Она ва бола» йўлланмалари асосида 2,4 мингдан ортиқ бола ота-оналари билан бирга «Турон», «Чинобод», «Ботаника», «Бўстон», «Оқтош», «Косонсой», «Чортоқ», «Чимён», «Зомин» ва «Ситораи Моҳи Хоса» санаторияларида дам олади.
Таълим муассасалари қошидаги кундузги оромгоҳларда болалар дам олиш билан бирга турли маданий-маърифий тадбирларда қатнашади.
Оромгоҳларда маданий-маърифий ва спорт тадбирлари, акциялар уюштирилади.
ЎзА материаллари асосида тайёрланди.
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔23
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔155
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔220
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил