Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЁШЛАРНИНГ ИШТИЁҚИ БАЛАНД

Ёзнинг иссиғига қарамай олий ўқув юртларига ҳужжат топшираётган абитуриентлар навбати узилмайди. Уларга кенг имтиёзлар, қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратилган.

ЁШЛАРНИНГ ИШТИЁҚИ БАЛАНД

— Жорий йилда ўтган йилларга қараганда ҳужжат топшираётган абитуриентлар сони ниҳоятда кўп, — дейди Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қабул комиссияси масъул котиби ўринбосари Шавкат ­РЕДЖЕПОВ. — Бу ёшларнинг билим эгаллашга бўлган иштиёқи ниҳоятда юқорилигидан дарак. Университетда абитуриентлар ва улар билан бирга келган ота-оналари, яқинлари учун жуда қулай шарт-шароитлар яратилган. Овқатланиш жойлари, ҳордиқ чиқариш учун салқин майдонлар ташкиллаштирилган. Маслаҳат комиссияси ёшларга мутахассисликлар бўйича кўрсатмалар, маслаҳатлар бермоқда. Шунингдек, чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган абитуриентлар ҳужжатларини электрон тарзда рўйхатдан ўтказишлари мумкин.

Университетда 1 августда бўлиб ўтадиган билимлар синовининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида абитуриентлардан биометрик маълумотлар қабул қилиш тизими йўлга қўйилган. Яъни, ҳужжат топшираётган абитуриент биометрик суратга туширилиб, бармоқ изи олинади. Натижада тест синовида абитуриент ўрнига бошқа биров кира олмайди.

Дурдона САФАРОВА




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔25

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔156

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔221

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар