Спорт      Бош саҳифа

ФУТБОЛНИ ЎЗГАРТИРАЁТГАН  ВИДЕОТАКРОР

Яқинда Россия яшил майдонларида футбол бўйича конфедерациялар Кубоги мусобақаси ўтказилди. Унда «миллионлар ўйини» тарихида илк марта ҳакамлар видеотакрор тизими ёрдамида рақиб дарвозасига киритилган голни бекор қилди.

ФУТБОЛНИ ЎЗГАРТИРАЁТГАН  ВИДЕОТАКРОР

Ушбу воқеа конфедерациялар Кубогининг дастлабки турида Португалия — Мексика (2:2) ва Камерун — Чили (0:2) баҳсида рўй берди. Биринчи ўйинда аргентиналик рефери Нестор Питана 21-дақиқада португаллар ҳимоячиси Пепенинг голини ҳисобга олмади: видеотакрор футболчи уни ўйиндан ташқари ҳолатда турганда киритганини кўрсатди. Иккинчи жамоалар тўқнашувида эса видеоассистентлар яхшигина тер тўкишига тўғри келди. Томонлар ўртасида анчагина баҳсли вазиятда такрорий тасвир шуни кўрсатдики, гол киритилган пайтда чилилик Эдуардо Варгас ўйиндан ташқари ҳолатда. Шу тариқа, иккала вазиятга аниқ «ташхис» қўйиш учун ҳакам ва унинг ёрдамчилари камида бир дақиқа сарфлади.                  

Бу тизим керак...ми?

Мазкур масала бўйича муҳокамалар, баҳслар ҳалигача давом этмоқда. Видеотакрор тарафдорлари унинг ёрдамида футбол «тоза» бўлишини, сунъий пенальти, майдондан ноҳақ четлатиш, оффсайддан урилган ёки қоидабузарлик билан киритилган гол ва ҳоказоларга барҳам берилишини айтмоқда. Тизимга қаршилар эса бу «миллионлар ўйини»ни том маънода «ўлдириши» ҳақида бонг урмоқда. Ўйинда жозиба йўқолади, деган фикрни илгари суриш­япти.

Айтиш керакки, ФИФА ва УЕФАнинг собиқ раҳбарлари Йозеф Блаттер ва Мишель Платини футболга бундай технологияларни жорий этишга шошилмаган. Бунинг ўрнига улар дарвоза ортига қўшимча ассистентларни қўйган. Аммо бу усул ҳар доим ҳам самара бермади. Улар «тоза» голни пайқамай қолиб, «қовун туширган» вазиятлар ҳам бўлди. Буни футбол мухлислари жуда яхши билади.     

Видеотакрор дастлаб конфедерациялар Кубогида синов жараёнидан ўтди. Энди бу тизим бош ҳакамнинг ажралмас ёрдамчисига айланди. Бу ҳақда ФИФА президенти Жанни Инфантино шундай деди:

— Бу тизим қўлланилаётганидан мамнунман. Видеоёрдамчиларнинг ҳакамларга тўғри қарор қабул қилишда қандай ёрдам бераётганини кўряпмиз. Тизимнинг синовдан ўтиши бизга жараёнларни ва ҳакамлар билан алоқани яхшилашда ёрдам беради. Мухлисларнинг йиллар давомида орзиқиб кутгани юз берди. Видеоёрдам тизими бу — замонавий футбол келажаги.     

У қандай ишлайди?

1. Видеотакрорни кўрсатишни фақат учрашув бош ҳаками белгилайди. Жамоалар худди теннис ёки хоккейдаги каби тасвирни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Шунингдек, ҳакам видеоассистентнинг маслаҳатидан ҳам фойдаланиши мумкин (агар видеоассистент ўйин қоидаларида бузилиш, хатоликни пайқаган бўлса).     

2. Ҳакам ўйинни тўхтатиб видеоэпизодни томоша қилмоқчи бўлса, тўп нейтрал зонада, иккала жамоа учун хавфсиз жойда туриши керак. Ҳуштак чалингандан сўнг, имо-ишора билан квадрат (телевизор шакли) чизилади. Бу ўйинчи ва мухлислар ўйиндаги тўхталиш нима билан боғлиқлигини фаҳмлаши учун қилинади.             

3. Ҳакамга видеони қайта-қайта орқага қайтариш тақиқланади. Фақат сўнгги ҳужумни кўриши мумкин. Бу нимани англатади? Агар голли ҳужум олдидан жамоа тўпни рақибга нисбатан қоидани бузиб олиб қўйган бўлса, у ҳолда голни бекор қилиб, жарима тўпи белгилашга ҳақи бор. Борди-ю, гол хато белгиланган аут ёки бурчак тўпидан кейин урилса, гол ҳисобланаверади.       

4. Видеотакрор таҳлили вақт билан чегараланмаган. Бунда энг муҳими тезлик эмас, сифатдир. Шунинг учун ҳакам у ёки бу эпизод бўйича ўзининг ҳақ ё ноҳақлигини аниқ билиши учун якуний қарор чиқаришга шошилмаслиги мумкин.    

Видеоассистентлар ким?

Ўйинни бошқараётган ёки собиқ ҳакамлар видеоассистент бўлиб ишлаши мумкин. Уларнинг ҳаммаси бу борада қўшимча таҳсил олган. Видеотакрор бўйича алоҳида мутахассислар ҳали йўқ. Масалан, конфедерациялар Кубогидаги Португалия — Мексика ўйини видеосини Жейр Марруфо (рефери «МЛС»да ишлайди), сербиялик қанот ҳаками Далибор Журжевич (Европа чемпионлар лигаси матчларини бошқарган) ҳамда Овидиу Хацеган (жорий йил Европа лигаси финали бош ҳаками) кузатиб борди.

Шу билан бирга, хабари­нгиз бор, ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам конфедерациялар Кубоги ўйинларидан бирида видеотакрор бўйича рефери ассистенти вазифасини бажарди.         

Футболчини шифокор «алмаштиради» 

Ушбу тизим бўйича яна бир янгилик. Футбол ассоциациялари халқаро уюшмаси (IFAB) ҳар йили ўтказиладиган мажлисида янги қоидани тасдиқлаши мумкин. Унга кўра, жамоа шифокорларига учрашувлар вақтида видеотакрорни кўриш рухсат этилади. Хабарларга қараганда, сўнгги пайтларда ўйинчиларда мия чайқалиши кўп кузатилмоқда, аммо шифокорлар ўз вақтида ташхис қўя олмаяпти. Шу боис футболчи ўйнашда давом этиб, кейинчалик муаммоларга дуч келяпти. Агар тиббиёт ходимларига видеотакрорларни кўриш рухсат этилса, мураббийдан ўйинчини ўз вақтида алмаштиришни сўраб мурожаат этиши мумкин бўлади.

* * *

Видеотакрорлар масаласи амалиётга энди татбиқ этилаётгани боис, унинг камчилик ва ютуқлари борасида тортишувлар бўлиши аниқ. Тўғри, бу янгилик туфайли ўйинда кутилмаган танаффуслар юзага келяпти. Лекин тан олиш керакки, уларнинг вазифаси футболда адолат тамойилини янада тўлиқ қарор топтиришга қаратилган. Миллионлар ўйинида жозиба йўқолиши борасидаги эътирозларга келсак, бу гапларда ҳам жон бор. Хуллас, бу ижобий ёки салбий натижа келтиришини ҳали кўрамиз.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

🕔11:06, 18.09.2026 ✔165

Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

Батафсил
Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

🕔10:15, 10.09.2026 ✔175

Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

Батафсил
Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔1346

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

    Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

    Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

    ✔ 165    🕔 11:06, 18.09.2026
  • Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

    Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

    Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

    ✔ 175    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 1346    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 12391    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 12072    🕔 16:05, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар