жой кўпайтиришдан наф йўқ
Мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида тез тиббий ёрдам машиналари чақирув бўлган жойга аксарият ҳолларда кечикиб етиб боради. Шу боис аҳоли кўп эътироз билдиради. Бу муаммони бартараф этиш мақсадида 2019 йилгача барча тез тиббий ёрдам машиналарини GPS ускуналари билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда.
— Ушбу тизим машина чақирув бўлган пайтда қаерда ва ҳатто, қандай ҳолатда (ўт олдирилганми ёки йўқ) турганини билиш имконини беради, — дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Асилбек ХУДОЁРОВ. — Шу орқали тез ёрдам кечикишининг аниқ сабабини биламиз. Буни мувофиқлаштирилган диспетчерлик маркази бутун республика бўйича назорат қилиб боради. Дейлик, пойтахтдан туриб, юртимизнинг энг чеккаси ҳисобланган Узун туманидаги «103» хизматининг ҳар кунлик иш фаолиятини кузатиш мумкин бўлади. Қисқача айтганда, бу тизим — бутун бир комплекс.
— Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам машиналари GPS ускуналари билан жиҳозланганига уч ойдан ошди. Бунинг амалдаги самараси қандай бўлмоқда?
— Ўтган қисқа вақт ичида бунинг афзаллик томонлари яққол кўринди. Биринчидан, GPS кузатув тизими орқали тез тиббий ёрдам бригадасининг иш фаолиятини узлуксиз назорат қилиш имкони пайдо бўлди. Энг муҳими, айни пайтда чақирув бўлган жойга «103» бригадаларининг кечикиб бориш кўрсаткичи 5-8 фоизни ташкил этмоқда. Илгари бу рақам 18 фоизгача етган эди.
— Билишимизча, бугунги кунда биргина пойтахтимизда «103» хизматига кунига ўртача 2,5 мингта қўнғироқ бўлади. Табиийки, улар орасида сизнинг раҳбарлигингиздаги марказда ёрдам кўрсатилиши керак бўлган фуқаролар ҳам бор. Айтинг-чи, ҳозир Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида жой масаласи қандай? Улар етарли, деб айта оласизми?
— Марказимизда ўринлар сони 3,7 мингдан ортиқ. Бизда бемор 15-20 кунлаб ётмайди. Фақат ўта оғир аҳволдагилар узоқ муддатга олиб қолинади. Бошқа касалларга кўпи билан бир ҳафтада жавоб берилади. Бу эса марказимизда ўрин айланиш суръатининг интенсивлигини таъминлайди.
Айтмоқчиманки, беморнинг аҳволи хавфли даражадан ўтгандан кейин, ўша фуқарога, унинг яқинларига ёки бошқа шифохонада ё уйда даволаниш тавсия этилади. Агар шундай йўл тутилмаганида, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморни қабул қила олмаслик вазияти юзага келарди. Иш фаолиятимиз мана шу принцип асосида йўлга қўйилгани боис ўтган 2016 йилда марказимизга ётқизилиб даволанган беморлар сони 58 мингга яқинни ташкил этган.
Ҳозир қабул бўлимида шундай ҳолат ҳам учраб туради: бемор ётишига ҳеч қандай кўрсатма йўқ. Лекин барибир «Нега ётқизмайсизлар», дея шикоят билдиради. Шу ҳол бизни баъзан қийнайди.
— Ўринлар сонини кўпайтирса бўлмайдими?
— Буни ягона оқилона ечим, деб бўлмайди. Шунга яраша бизга профессионал мутахассис керак. Бу тизимда ишлаш учун олий маълумотли шифокор дипломига эга киши нафақат касб маҳорати жиҳатидан, балки руҳан тайёр туриши керак. Лекин амалда шу аёнлашяптики, ҳамма шифокор ҳам шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр эмас.
«Гуруч курмаксиз бўлмайди» деганидек, тизимимизда ҳам шундай «тайёр бўлмаган» мутахассислар йўқ эмасди. Биз улардан воз кечганмиз. Чунки бемор ҳаётини хавф остига қўйишга асло ҳаққимиз йўқ.
Шаҳобиддин РАСУЛОВ
ёзиб олди.
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔52
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔154
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔182
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил