Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

АСКАРЛАР ДОИМ ОГОҲ

Ҳозир бутун дунёга экстремизм, терроризм, «оммавий маданият» каби таҳдидлар хавф солиб турган бир пайтда, ёш авлодни бундай балолардан ҳимоя қилиш учун, энг аввало, улар онгида мафкуравий иммунитетни шакллантириш лозим. Шу мақсадда бугун мамлакатимизнинг барча муассасаларида аср офатларидан огоҳ бўлиш учун турли тадбир, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги ҳарбий қисмлардан бирида бўлиб ўтган шундай тадбир «Оила муқаддас қўрғон, уни асраб-авайлаш барчамизнинг вазифамиздир» деб номланди. Ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари, маҳалла фаоллари, Бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари, имом-хатиблар, тумандаги кўп тармоқли шифохона шифокорлари иштирок этган тадбирда диний экстремизм, терроризм, ахборот хуружлари ва ижтимоий ҳаётда рўй бераётган салбий ҳолатлар юзасидан маълумотлар берилди. Шунингдек, «Терроризм аср балоси» ва «Ҳаёт учун беш дақиқа» мавзусидаги ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.

— Давра суҳбатидан, айниқса, ёшлар ўзи учун фойдали маълумотлар олди, — дейди ҳарбий қисм хизматчиларининг оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси ­Дилбар Деворова. — Қисқа метражли ҳужжатли фильм ҳам барчада катта таассурот қолдирди. У яхшини ёмондан, оқни қорадан яна бир бор ажратиб олишга кўмаклашди.

Баҳром МИРЗААКБАРОВ,

Ҳарбий қисм командирининг ўринбосари, подполковник




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔24

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔220

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар