Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«SMS» ДАН ЧИҚҚАН БАХТИҚАРОЛИК

«Оила даврасида» газетасининг 2017 йил 2 мартдаги сонида чоп этилган «Уч центлик муҳаббат ёхуд қонун доирасида маънавиятни яксон қилаётганлар» мақоласида кундалик турмушимизда учраб турадиган долзарб муаммо ёритилибди. Уни ўқиб, ҳаётда ўзим гувоҳи бўлган бир воқеа эсимга келди.

Танишимнинг қизи бир йигит билан телефон орқали танишиб қолибди. Бора-бора улар бир-бирини яхши кўриб, оила қуришга аҳд қилишди. Дастлаб ёшларнинг ота-онаси орадаги масофа ниҳоятда олис бўлгани учун бунга норози бўлди, қаршилик кўрсатишди. Аммо йигит ва қизнинг аҳду паймони жиддий эди. Шу боис қиз томон тўйга розилик берди. 

Тўй бўлди. Қиз ўзини еттинчи осмонда юргандек ҳис қиларди. Ахир, севган кишисига турмушга чиққан. Бундан ортиқ бахт бормикан?! Лекин…

Қийинчилик кўрмаган эрка қиз эрининг уйидаги етишмовчиликлар сабаб қаттиқ қийнала бошлади. Ота-онасидан ёрдам сўрай деса, иложи йўқ: ўзи тегаман деб туриб олиб, уларга қарши чиққан. Хуллас, дарди ичида...

Жонидан азиз фарзандини олисга турмушга берган ота-онага кунларнинг бирида қуда томондан: «Қизингиз оламдан ўтди, келиб олиб кетасизларми ёки ўзимиз дафн этайликми?» деган машъум хабар келди. Ота-она дод-фарёд билан қудасиникига йўл олди.

Етиб келиб қараса, куёв томон ниҳоятда ночор яшар экан: чўлланган ернинг ўртасида пастқам уй. Қуёш қиздирганда оила аъзолари уйнинг соясидан паноҳ топишаркан. Ёш келиннинг бу қийинчиликларга бардоши етмай, қорнида олти ойлик ҳомиласи бор пайтда оламдан ўтибди…

Мана, SMS орқали танишиб, бахтиқароликка юз тутган бир ­оиланинг аянчли қисмати. Никоҳнинг бу тарзда якунга етишини ким ҳам ўйлабди дейсиз. Тўғри, телефонда танишиб, бахтини топган ёшлар ҳам йўқ эмас. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, оила — муқаддас қўрғон. Келин-куёв танлашда, албатта, буюк саркарда Амир Темур таъбири билан айтганда, наслу насабини суриштириб, кейин келин ёки куёв қилинади. Онасини кўриб, қиз олинади, отасига қараб, қиз берилади. Ана шундагина қурилажак оила мустаҳкам бўлади.

Энди ўзингиз ўйланг. Ёш қизнинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига ким сабабчи? Сиз бу борада қандай фикрдасиз?

Нурмуҳаммад МУҲАММАДИЕВ,

Қумқўрғон тумани




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔25

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔156

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔221

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар