Спорт      Бош саҳифа

БОЛАЛАР СОҒЛОМ БЎЛСА…

ёзда ота-она ва ўқитувчи ҳамкорлиги керакми?

Ёзги таътилда болалар бўш вақтини мароқли ўтказиши ва янги ўқув йилига яхши тайёргарлик кўриши учун мамлакатимиз бўйича 1150 та ёзги дам олиш оромгоҳи фаолият кўрсатмоқда. Уларда жами 300 мингдан ортиқ бола уч ой мобайнида ҳордиқ чиқаради.

БОЛАЛАР СОҒЛОМ БЎЛСА…

Аммо бугунги кунда республикамизда 4,5 миллиондан ортиқ мактаб ўқувчиси бор. Ўз-ўзидан савол туғилади: қолган болаларнинг ҳам мазмунли ҳордиқ чиқариш масаласи нима бўлади?

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги оромгоҳларга қамраб олинмаган болалар учун ишлаб чиққан «Ёз концепцияси — 2017» лойиҳаси айни шу мақсадга хизмат қилмоқда. Ҳудудларда болаларнинг бўш вақтини унумли ўтказишига кўмаклашяпти.

«Ёз концепцияси — 2017» Тошкент вилояти Бекобод туманида ҳам ўзига хос тарзда йўлга қўйилди. Тумандаги 16-мактабда соғломлаштириш майдончаси ташкил этилиб, бу ерда болалар турли спорт ўйинлари, тўгараклар, ўзини қизиқтирган соҳа бўйича ўқитувчи-мураббийлар билан шуғулланмоқда. Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — ўқувчида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, уларга мустақиллик йилларида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар беришдир. Шунингдек, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, китобхонликни кенг тарғиб этишга ҳам эътибор қаратилган.

— Олти йилдан бери кутубхонада ишлайман, — дейди Тошкент вилояти Бекобод тумани Баркамол авлод маркази кутубхоначиси Замира ШОДМАТОВА. — Биз ўқувчиларга ўқув қўлланмалар беришдан ташқари, уларга китобхонлик, «Бувимнинг эртаклари» мавзусида тадбирлар уюштирамиз. Бу ерга мактаб ўқувчилари, ота-оналар, уларнинг боғча ёшидаги фарзандлари ҳам келиб китоблардан фойдаланади. Уларга кўргазмали китоблар берилади, китоб ўқишга ўргатилади.

— Мен тарихий биноларни чизиш ва шундай биноларимиз билан буюклигимизни суратларим орқали жаҳонга танитишни хоҳлайман, — дейди ёш мусаввирлар тўгараги аъзоси Заргул АБДУҒАНИЕВА. — Ҳар хил мультфильм қаҳрамонларининг расмини чизишни ёқтираман. Айниқса, Зумрад ва Қиммат, Уч оға-ини ботирлар ва ҳоказо. Эртак қаҳрамонлари ёмон бўлса ҳам расмларини чизаман. Масалан, Қиммат фақат эртакда ёмон, лекин ҳаётда яхши бўлиши мумкин-ку?!

Заргулнинг чизган расмларини кўриб, ҳайратда қолдик. Худди мультфильмдагидек, маҳорат билан тасвирланган. Бу қаҳрамонларни ҳатто, компьютерда ҳам бундай чизиб бўлмаса керак. Ёш мусаввир келажакда ҳамма ҳавас қиладиган истеъдод эгаси бўлиб етишишига ишонамиз. Гулдай қизнинг гулдай истеъдоди бор экан.     

— Бундай соғломлаштириш майдончаларининг ташкил этилиши ота-она учун ҳам кенг имкониятлар яратди, — дейди тўгарак аъзоси Зайниддин ­Ғойибназаровнинг онаси Малоҳат опа. — Аввало, фарзандимизнинг бўш вақти мазмунли ўтмоқда. Шундан кўнглимиз хотиржам, ишга бемалол бориб келамиз. Фарзандим бу ерда футбол тўгарагига қатнайди. Сўнг кутубхонадан фойдаланади. Бу эса боламнинг ҳам маънан, ҳам жисмонан юксалишига ёрдам беради.

Жавҳар ТУРСУНОВА




Ўхшаш мақолалар

Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

🕔11:06, 18.09.2026 ✔165

Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

Батафсил
Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

🕔10:15, 10.09.2026 ✔175

Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

Батафсил
Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔1346

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

    Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

    Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

    ✔ 165    🕔 11:06, 18.09.2026
  • Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

    Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

    Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

    ✔ 175    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 1346    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 12391    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 12072    🕔 16:05, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар