Самарқанд вилояти перинатал марказида тиббий кислород ишлаб чиқариш генератори кичик заводи ҳамда эндогинекология ўқув маркази фойдаланишга топширилди.
Самарқанд вилояти перинатал маркази директори Б.Жумановнинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) томонидан Бельгиядан 90 минг еврога келтирилган тиббий кислород ишлаб чиқариш генератори — Марказий Осиёда ягона бўлган мини корхона ҳисобланади. Бу нафақат мазкур марказ, балки вилоятдаги бошқа туғруқ мажмуаларининг тиббий кислородга бўлган эҳтиёжини қондиради, ушбу мақсад учун сарфланадиган маблағ тежалишига имконият беради.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔108
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔90
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔116
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил