Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ИСТЕЪМОЛЧИ МАНФААТИ МУНОСИБ ҲИМОЯДА

Жамият равнақ топиши, фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечириши кўп жиҳатдан уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги билан боғлиқ. Айниқса, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириб бориш билан ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш имкони туғилади.

Яқинда Шайхонтоҳур тумани Оқтепа кўчасида яшовчи фуқаро Фаррух Юлдашев Юнусобод туманида жойлашган «Adidas» дўкони фаолиятидан норозилиги юзасидан туманимиз истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ишонч телефони орқали мурожаат қилди.   

Мурожаатга кўра, истеъмолчи дўкондан 974 минг сўмга спорт оёқ кийимини харид қилган. Сотиб олинган товар ўлчами истеъмолчига тўғри келмагани сабабли айни шу товарнинг бошқа ўлчамига алмаштирмоқчилиги, аммо дўкон ходимлари вақтни чўзиб,  пайсалга солаётгани тўғрисида шикоят қилган.

Ҳолат ўрганилиб, дўкон ходимларига «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасига кўра «Истеъмолчи мақбул сифатли но­озиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга, бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли»лиги тўғрисида тушунтиришлар олиб борилиб, истеъмолчи талаби қондирилди.

Юртимизнинг ҳар бир фуқаросида истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқларини талаб қилиш кўникмасини шакллантириш инсон манфаатларини ҳимоялаш сари қўйилган қадамдир. 

 Нигора ШОНАЗАРОВА,

Юнусобод туман ИҲҲҚ жамияти Ҳуқуқий ҳимоя бўйича мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔25

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔156

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔221

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар