Ҳали тонг отмаган, назаримда, ташқари ғира-шира эди.
Ҳовлидан бувимнинг «Дилнозани ҳам Андижонга олиб борамиз, қариндошларини кўриб келади», деган овозини эшитиб уйғониб кетдим. Қандай яхши, дедим ичимда худди ёш боладай...
Машина жуда секин юрар, гўёки аллалаб кетаётгандай эди. Ёнимда тинимсиз гапириб келаётган жиянимнинг ухлаб қолганини ҳам сезмабман. Менинг эса кўзларимга уйқу инмас, ўша истеъдодлар шаҳри Андижонни кўришга юрагим ҳапқириб кетаётганди.
— Дилноза, бу Оҳангарон тумани, — деди дадам кўчадан кўзимни узмай келаётганимни кўриб. Мени эса бу ер қандай туманлиги эмас, меҳнаткаш одамларнинг ҳосилни йиғиштириб олаётгани қизиқтирарди. Пиёз йиғими! Қизил қоплар тўла-тўла... Яшасин деҳқонлар, дегим келди. Йўл четида аскардай хизматга шайланиб турган тераклар… Олис-олисларда акамдай суянчиқ бўлаётган тоғлар мени қарши олаётгандай эди.
Бирдан эътиборим йўл четида машиналарга қўлини кўтараётган одамга тушди.
— Дада, қаранг, кимдир...
Дадам машинани секинлатиб тўхтатди. Орқа ўриндиқда жой бўлгани сабабли ўша чолни миндирмоқчи бўлди.
— Ассалому алайкум, болам, шундоқ «Танга топди»да тушаман, — деди чол.
Дадам орқа ўриндиққа энгашиб машина эшигини очди.
— Невараларни кўргани кетаётгандим. Яқинда биттаси мактабга чиқади, дафтар-қалам олгандим-да, — деди машинани тўхтатганидан хижолат бўлиб.
Дадам билан узоқ суҳбат қуриб боришди. Ҳамроҳимиз яхшигина тарихчи одам экан. Йўл-йўлакай кўпгина қишлоқларнинг тарихи билан таништириб борди.
— Қаёққа боряпсизлар? — деди менга юзланиб.
— Андижонга... — дедим.
— Эҳ-ҳе, Бобур Мирзо юртигами? — деди кулимсираб ва суҳбатни давом эттирди. — Ўн ёшида донг таратган Санобархоним, Муножотхонимлар юрти-да... Қолаверса, Чўлпон, Ҳабибий, Нодирабегим, Саида Зуннунова, Муҳаммад Юсуф юрти-да, нима дединг, болам? — деди-ю, кулиб қўйди.
Ҳа, бу одамнинг бунчалик кўп нарсани билишига ҳайрон ҳам қолдим.
— Қизим, Андижонга борганда Бобур боғига киргин. Бобурнинг ҳайкалига синчиклаб қара, кўзи ёшга тўлиб турганини кўрасан.
Бу сўзларни эшитиб этим жимирлаб кетди. Суҳбатдан уйғониб кетган жияним:
— Бова, ҳайкаллар ҳам йиғлайдими? — деб сўради қизиқиб.
— Йиғлайди, болам, йиғлайди... Сен ҳам пойтахтни ўн кун кўрмасанг йиғлайсан-да, — деди.
Ҳамроҳимиз дадамдан машинани тўхтатишини сўради. Дадамни узундан-узун дуо қилди. Йўлимиз бехатар бўлишини тилади. Машинадан тушаётганида бирданига:
— Ёшингиз нечада, бова? — дебман.
— Саксон бешда, болам...
Ҳайратланганимдан ёқа ушладим. Жудаям ёш кўринарди. Қизиққанимни сезган бувим:
— Бундай одамлар қаримайди. Юртни қанча севсанг, гуллайверасан! — деб қўйди.
«Танга топди» қишлоғи олислардан мени ўзига чорлаётган азим тоғларнинг биқинида жойлашган экан. Машина тоғ ёнбағридан юраётганда, узоқ йўлдан чарчадим шекилли, кўзим уйқуга кетибди. Уйғонишим билан «Андижон шаҳрига хуш келибсиз!» деган ёзувни ўқидим. Демак, манзилга етиб келибмиз. Аммо бир савол мени тинимсиз таъқиб қиларди: қайтаётганимизда ҳам гуллаётган одамни кўраманми?
Дилноза СУЛТОНОВА,
Зангиота тумани
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон
🕔15:56, 13.04.2026
✔51
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»
🕔16:03, 02.04.2026
✔151
Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.
Батафсил
Ўзбекистоннинг «яшил» тараққиёт сари дадил қадамлари
🕔15:48, 26.03.2026
✔181
Президент Шавкат Мирзиёев 23 март куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида 2026-2030 йилларга мўлжалланган устувор умуммиллий лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Батафсил