Спорт      Бош саҳифа

ЭНГ МАҲОРАТЛИСИНИ ТАНЛАНГ

Бугун болаларнинг спортга қизиқиши кундан-кунга ортмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда теннисга қизиқиш кучаймоқда, теннис тўгаракларига талабгорлар кўпайяпти.

ЭНГ МАҲОРАТЛИСИНИ ТАНЛАНГ

Бироқ «Катта бўлсам, чемпион бўламан» деб, ҳаракат қилаётган боланинг шашти нотўғри танлов ёки мураббийнинг эътиборсизлиги сабаб сўниб қолиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун болани тажрибали, уни руҳлантира оладиган, истеъдодини юзага чиқаришга қурби етадиган мураббийга топшириш муҳим аҳамиятга молик иш.

— Теннис бошқа спорт турларидан кўпроқ вақт талаб қилиши билан фарқланади, — дейди Республика олимпия захиралари теннис мактаби мураббийи Жасурбек АҲМЕДОВ. — Масалан, волейбол, баскетбол, қўл тўпи тўғридан-тўғри қўл билан ўйналса, теннисда тўп қўл-ракетка ёрдамида ўйналади. Бу эса теннисни ўзлаштиришни қийинлаштиради. Бундан ташқари, теннис майдонининг катталиги ҳам спорт тури билан шуғулланувчидан катта кучни талаб этади. Қолаверса, теннис  соғлиқни жисмоний ва руҳий жиҳатдан мустаҳкамлаб қолмасдан, хотира, диққат, онг, тафаккур, идрок, маънавият, маданият ва ахлоқ-одобни шакллантирувчи, чархловчи спорт тури ҳамдир. Чунки бу спорт турида нафақат ҳаракат, жисмоний тезлик, балки интеллект, ақл ҳам ишлаши керак.

Масалан, бола танланган спорт тури билан шуғулланишни бошлаганда спорт тўгарагига қабул қилиниш вақтида, у наслдан кўчган ва ҳаётда эришган муайян қад-қомат, тана ва тана қисмлари шакли, тузилишига эга бўлади. Теннис билан шуғулланиш асносида боланинг қомати ҳам, ҳаракати ҳам расолашиб боради.

Машғулот боланинг имкониятига қараб белгиланиши керак. Агар машғулотлар режаси боланинг ёши, жинси, жисмоний ва руҳий ҳолатига қараб белгиланмаса, бу машқлар унинг қоматига ҳам, ҳаракатига ҳам салбий таъсир этади. Ортиқча мажбуриятлар эса боланинг зўриқиши, шикастланиши, жароҳатланишига олиб келиши мумкин.

Ёш спортчилар билан машғулотлар олиб борувчи айрим мураббийлар машқ ўташнинг дастлабки босқичида бола тез ўргансин, деб ёки тезроқ малакали спортчи тайёрлаш ниятида машқларни меъёрдан кўп қўллашади. Болаларнинг жисмоний ва функционал имконияти эътиборга олинмагач, бу машқлар унинг организмида салбий ўзгаришларга олиб келади. Ички органлар — мушаклар, юрак-қон томир тизими, ўпка, буйрак, жигар ва бошқа аъзолар фаолиятида зўриқиш ва ўта чарчаш аломатлари вужудга келади. Ҳаракат фаоллиги сусаяди, спорт маҳорати заифлашади.

Боланинг соғлиғи мустаҳкамланиши, жисмоний ва руҳий фаоллиги кучайиши, спорт натижаси ўсиши фақат мураббийнинг касб-педагогик билими ва амалий маҳоратига боғлиқ. Шу сабаб болангизга мураббий танлашда адашманг.

Санжар АЛЛАМОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔196

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔11272

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔11008

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 196    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 11272    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 11008    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 11417    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 11117    🕔 16:04, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар