у ердан давлатга дўст бўлиб чиқиб кетиши керак
Одамлар орасида ҳазил-чин аралаш «Дўхтир, мелиса ва судга ишинг тушмасин», деган гап юради. Бу туҳмат ё бўҳтон эмас, осмондон олинмаган, ўйлаб ҳам топилмаган. Халқ — доно. Тан оламизми-йўқми, у ана шундай билиб, топиб айтади.
Сабаби, инсон бошига ташвиш тушганда — соғлиғи хавф остида қолганда шифо излаб дўхтирга, ҳуқуқлари поймол қилинганда эса нажот истаб, ҳақиқатни тиклаш, шаънини ҳимоя қилиш ниятида мелиса ё судга, аввало, қонундан ҳимоя кутиб, мурожаат қилади. Юқорида тилга олинган гапнинг бекорга эмаслиги шундаки, фуқароларимиз кўпинча шу уч орган фаолиятидан ҳақли равишда норози бўлади.
Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишини телевизорда томоша қилар эканман, кўнглимдан кўп гаплар ўтди. Давлатимиз раҳбарининг соҳага танқидий ёндашиб, куюнчаклик билан билдирган ҳар бир фикри халқимизнинг дилидаги гап бўлди, назаримда.
Президентимиз адолат халқимиз учун азал-азалдан тинч ва фаровон ҳаёт мезони, барча эзгуликлар манбаи бўлиб келгани, Соҳибқирон Амир Темур бобомиз бутун умр «Куч — адолатда» деган ҳикматга амал қилиб, давлат бошқарувини ташкил қилгани, эл-юртнинг тинчлиги ва ободлигини таъминлашга эришганини қайд этиб, бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб қолаётганини таъкидлади. Бу борада давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи бўлган суд тизимининг ўрни ва аҳамияти ғоят катта, деди давлатимиз раҳбари.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган. Ҳаракатлар стратегияси амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан Конституциямизнинг 7 моддасига суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар билан боғлиқ принципиал ўзгартишлар киритилгани, судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида судьялар ҳамжамиятининг янги органи — Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилгани бу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилаётганининг тасдиғидир.
Йиғилишда Республика Олий суди суд ҳокимиятининг фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий судлов соҳасида ягона олий органи сифатида давр талаблари асосида янгидан шакллантирилгани, одил судловнинг мазмун-моҳиятига мутлақо тўғри келмайдиган ҳолат — судлар томонидан жиноят ишларини қўшимча терговга қайтариш амалиётига чек қўйилгани тизим ривожи йўлида муҳим қадам бўлгани қайд этилди.
Асосий мақсадимиз, деди Шавкат Мирзиёев, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода «Адолат қўрғони»га айлантиришдан иборатдир.
Бугунги кунда халқимиз кутаётган адолатли қарорлар қабул қилишга ҳар томонлама қодир, иродаси мустаҳкам, юксак касб ва маънавий фазилатларга эга бўлган суд ходимлари таркибини шакллантириш энг муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. Шу маънода, ўз соҳасини яхши билмайдиган, пухта касб ва ҳаёт тажрибасига, юксак маънавий-ахлоқий савияга эга бўлмаган кадрлар ҳеч қачон судья лавозимига тайинланмаслиги керак.
Адолат ва маънавият — ўзаро чамбарчас боғлиқ тушунчалар. Маънавият бўлмаган жойда ҳеч қачон адолат бўлмаслиги, шунинг учун ҳам судьялар, юрист кадрларни тайёрлаш ва судьялик лавозимига тайинлашда бу масалага жиддий эътибор қаратиш лозимлиги йиғилишда алоҳида уқтириб ўтилди. Айнан маънавий фазилатларнинг етишмаслиги туфайли айрим судьялар ўртасида қонунга зид ҳаракатлар содир этиш, нопоклик, тамагирлик, одамларнинг дарду ташвишларига лоқайд қараш, адолат мезонларига хилоф равишда қарорлар қабул қилиш ҳолатлари учраб келаётгани қаттиқ танқид қилинди.
Ҳа, бугун фуқароларнинг суд идораларида сарсон-саргардон бўлишининг олдини олиш энг долзарб вазифа. Ишларни ўз вақтида кўрмасдан, одамларни овора қилган суд ходимларига муносиб баҳо беришни замоннинг ўзи тақозо этмоқда. Шу мақсадда илгари сурилган муҳим бир фикр — ҳар бир судья томонидан аҳоли билан жойларда бир ойда камида бир марта очиқ мулоқотлар ташкил этиш ҳақидаги таклиф барчанинг дилидаги гап бўлди.
Яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратилди: одатда судга иши тушган томонларнинг ҳар иккиси — жабрдийда ҳам, айбдор ҳам кимларнидир ишга солиб, телефон қилдириб, ишни ўз фойдасига ҳал этишга уринишлар учраб туради. Бу масала ҳам давлатимиз раҳбарининг эътиборидан четда қолмади. Президентимиз бундан буён суд ишига аралашишга уринган ҳар қандай шахс — у қандай таъсир доирага эга раҳбар бўлишидан қатъи назар, унга нисбатан қонун доирасида чора кўрилишини таъкидлади.
Судга иши тушган одам у ердан давлатга дўст бўлиб чиқиб кетиши керак, деди давлатимиз раҳбари. Бу фақат ва фақат судга, судьяларга боғлиқ. Судья лавозимида фаолият кўрсатаётган суд ходимлари ўз фаолияти юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ахборот бериши билан боғлиқ амалиётни йўлга қўйиш вақти келгани қайд этилди. Бундан буён судьялар фаолиятига, биринчи навбатда, халқнинг ўзи баҳо беради, деди давлатимиз раҳбари. Ҳа, фуқарога ноҳақ, адолатсиз ҳукм чиқариб, унинг оиласини, атрофидагиларни давлатга душман қилиб қўяётганларни сира кечириб бўлмайди.
Бу гап гўё адолат тантанаси каби акс-садо берди.
Жасур КЕНГБОЕВ
Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда
🕔09:24, 23.10.2025
✔7
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»
🕔09:20, 23.10.2025
✔6
Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.
Батафсил
Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача
🕔15:35, 16.10.2025
✔29
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.
Батафсил