Газетамизнинг жорий йил 4 майдаги 18-сонида «Бўш иш ўринлари ҳақиқатан бўш...ми?» сарлавҳали таҳлилий-танқидий мақола эълон қилинган эди. Унда Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари фаолияти ҳақида сўз юритилган. Йўл қўйилаётган камчилик ва хизмат кўрсатишдаги беписандларча муносабат таҳлил қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур мақола юзасидан таҳририятимизга муносабат билдирди. Вазирнинг ўринбосари Баҳодир НИЗОМОВ имзоси билан келган хатда жумладан, шундай дейилган:
«Мақолада келтирилгани сингари ҳолатларнинг олдини олиш, тақдим этилаётган бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ҳаққонийлигини таъминлаш ва бу борада иш берувчиларнинг шахсий масъулиятини ошириш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида вазирлик томонидан меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги ва ишдан озод этилиши мўлжалланаётган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни шу йилнинг 10 майидан бошлаб электрон тарзда тақдим этиш тизими жорий қилинди.
Бунинг учун иш берувчилар вазирликнинг www.mehnat.uz сайтидаги «Миллий вакансиялар базаси» тугмасини босиш ёки core.mehnat.uz манзилида «электрон рақамли имзо» орқали бир марта рўйхатдан ўтиши керак. Кейинчалик ҳар ойда порталда ўзи учун белгиланган кабинетга кириб, меҳнат органларига бўш иш жойлари мавжудлиги ва ишдан озод этилиши мўлжалланаётган ходимлар тўғрисида маълумотларни электрон шаклда юбориш имконияти яратилди.
Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари масъул ходими киритилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлиги, тўғри ва тўлақонли тўлдирилиши устидан назоратнигина амалга оширади.
Жорий этилган янги тизимдан фойдаланиш учун иш берувчилар www.mehnat.uz сайтидаги «Миллий вакансиялар базаси»га кириб, асосий саҳифадаги «Маълумотлар базаси»дан бўш иш жойлари тўғрисидаги маълумотни киритиш бўйича видеоқўлланма билан танишиш имконияти яратилди. Савол туғилганда эса вазирликнинг Call-маркази (200-06-00)га мурожаат қилиш мумкин.
Ушбу қисқа муддат давомида амалга оширилган ишлар натижасида республика бўйича 10,9 мингдан ортиқ корхона, ташкилот ва муассаса томонидан киритилган қарийб 71 минг бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилди».
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майда имзоланган «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил қилинди.
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔24
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔155
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔220
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил