Янгисидан бор!
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
— Қани, болам, тур. Бугун дала-ҳовлига картошка қазигани борамиз.
— Саҳарда-я!
— Ҳа, саҳарда, нимқоронғи, картошка қазиб олишга жа қулай пайт...
— Ахир, бизнинг дала-ҳовлимиз йўғ-у, дада. Картошка экиб қўйган жойимиз ҳам бўлмаса...
— Нима, дала-ҳовлимиз бўлмаса, картошка экиб қўймаган бўлсак, биз картошка емаслигимиз керакми?..
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
— Соғлиқларингиз яхшими?
— Жуда яхши. Менда вирус йўқ!
— Молиявий аҳволингиз-чи?
— Унданам яхши. Менда пул аниқ йўқ!