Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЭЛЕКТР ВА ГАЗДАН ҚАРЗДОРЛИК КАТТА ЖАРИМАГА САБАБ БЎЛАДИ

Аҳолини электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш бугун одамлар орасидаги энг ўткир муаммолардан бирига айлангани сир эмас. Соҳадаги бир-бирига боғлиқ чигал муаммолар кўлами ошса ошмоқдаки, асло камаяётгани йўқ. Бир истеъмолчи «Мен вақтида тўлайман, электр, газ узлуксиз келиб турса бўлгани» деса, бошқа истеъмолчи  «Йўқ светга нега тўлашим керак» дейди. Бу ёқда ушбу ресурсларни етказиб берувчилар «Фалон туманнинг фалон миллиард сўмлик қарзи бор», дея тармоқни бутунлай узиб қўя қолади...

ЭЛЕКТР ВА ГАЗДАН ҚАРЗДОРЛИК КАТТА ЖАРИМАГА САБАБ БЎЛАДИ

Шу каби чигал муаммолар эндиликда ечим топадиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 май куни «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Аввало, «Ўзбекэнерго» ва «Ўз­трансгаз» компаниялари фаолиятини ташкил этишдаги хато ҳамда камчиликлар, шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш ва дебитор қарздорликни камайтириш билан боғлиқ муаммолар энергия таъминоти соҳасини янада ривожлантириш борасида белгиланган мақсад ва вазифаларни изчиллик билан амалга оширишга тўсқинлик қилаётгани ҳужжатда алоҳида қайд этилган. Соҳада вужудга келган жиддий муаммолар танқидий кўриб чиқилган ҳамда уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

Мазкур Фармон билан бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда.

Мажбурий ундирилади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишига, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга, шунингдек, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлашга масъул бўлган Мажбурий ижро бюроси ташкил этилади. Ушбу тузилма:

— энергия ресурслари етказиб берилиши ва истеъмолини ҳисобга олишнинг тўлиқлиги ҳамда ҳаққонийлиги, улар учун ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан текширишлар ўтказиш;

— энергия ресурслари учун қарздорликни истеъмолчилар — юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобрақамларидан сўзсиз ундириш;

— энергия ресурслари учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни истеъмолчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисида иш берувчиларга талабномалар юбориш;

— ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолларда, истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш, юридик шахсларга белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳуқуқига эга бўлади.

Эндиликда «Ўзбекэнерго» ва «Ўзтрансгаз» компанияларининг истеъмолчилар билан ишлаш бўйича электромонтёр ҳамда табиий газни ҳисобга олиш ва реализация қилиш бўйича назоратчи штат бирликлари қисқартирилади.

Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочиларига — суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари ижросини, давлат инспекторларига эса — етказиб берилган энергия ресурслари учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундиришни амалга ошириш юклатилади.

Тўлов — ҳар ойнинг   10 санасигача

Ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек, энергия ресурслари учун қарздорлик мавжуд бўлганда истеъмолчиларни тармоқдан узиш тартиби аниқлаштирилди. Унга мувофиқ, 2017 йил 1 июлдан бошлаб истеъмолчи — жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда фойдаланилган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади.

Тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, истеъмолчилар тармоқдан мажбурий узилади, бунда қайта улаш учун жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари, юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробари миқдорида тўлов ундирилади.

Истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни берадиган ва электрон тўлов тизимлари билан интеграция қилинган Уй-жой коммунал, электр ва газ таъминоти хизматлари кўрсатишнинг ягона биллинг тизими ташкил этилади.

Қарздорликни ундириш масалалари бўйича идоралараро электрон ҳамкорликнинг ягона тизими ҳам яратилади.

Фармон ижроси доирасида манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан энергия ресурслари истеъмолчилари хатловдан ўтказилади. Бунда кадастр ҳамда лойиҳа ҳужжатлари, шартномалар, тармоқларга уланиш схемалари, ҳисобга олиш асбоблари ва уларнинг созлиги ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ушбу соҳада қонунийликни таъминлаш чоралари кўрилади.

Бош прокуратурага энергия ресурсларини етказиб бериш, истеъмол қилиш ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига сўзсиз риоя этилиши устидан назорат самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига шарҳ асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

🕔09:12, 23.10.2025 ✔8

Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

Батафсил
1 октябрдан  нималар ўзгаради?

1 октябрдан нималар ўзгаради?

🕔15:41, 03.10.2025 ✔55

Ўзбекистонда 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида билишни хоҳлайсизми? Марҳамат танишинг, уларни бу ерда жамладик.

Батафсил
Дунё бўйича  гўшт нархи  ошмоқда

Дунё бўйича гўшт нархи ошмоқда

🕔10:47, 11.09.2025 ✔125

Бунга иқлим ўзгаришининг қандай алоқаси бор?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар