Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ДИПЛОМ БЎЛСА БАС, БИЛИМ КЕРАК ЭМАС

Бундай қарашдан қачон қутуламиз?

«Болам, ўқишга кириб олсанг бўлди. Бир амаллаб битирасан. Дипломли бўлсанг, у ёғига мен турибман-ку…»

ДИПЛОМ БЎЛСА БАС, БИЛИМ КЕРАК ЭМАС

Бугун фарзандини ўқишга киритмоқчи бўлган айрим ота-оналар шундай хаёлда эканини инкор этиб бўлмайди. Кўпчилик чинакам олий маълумотли, ўз касбининг устаси, жамиятга фойдаси тегадиган мутахассис бўлишни эмас, калла бўм-бўш бўлса ҳам бир амаллаб ўқишга кириш, уни амал-тақал қилиб битириб, дипломни қўлга киритишни кўзлайди. Таълимга муносабат, ёндашув, таълим сифати ҳам афсуски шунга яраша бўлиб келяпти.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг яқинда қабул қилинган «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарорини ўқиб, кўпдан бери ечимини кутаётган айни шу масалаларга эътибор қаратила бошлаганининг гувоҳи бўлдим. Ҳақиқатан, таълим соҳаси, хусусан, олий таълимни тубдан ислоҳ қилиш бугун энг долзарб масалалардан бири бўлиб турибди.  

Бугунги кунда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини беряптими? Талабаларнинг дарсларга қатнаши талаб даражасидами? Ўтган йиллар давомида таълим сифатида қанчалик ўзгаришлар бўлди? Аксарият битирувчилар ишсизлигининг бош сабаби уларнинг яхши мутахассис бўлиб етишолмагани эмасмикан? Масалага танқидий ёндашиб, бу каби саволларга асосли жавоб ва ечим топиш фурсати етди, назаримда.   

Гарчи ҳар бир олий таълим муассасаси (ОТМ)да тавсия қилинган кийиниш меъёрлари мавжуд бўлса-да, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг кийиниши ўрнатилган тартиб қоидалар ва менталитетимизга мос келмайди. ОТМ маъмурияти талабалар билан муомала ва муносабат меъёрлари мавжудлигини эсдан чиқариб қўйишган. Дарсларга қатнашмаган, лоақал фаннинг номини ҳам билмайдиган, китобдан ё кирилл, ё лотин ёзувида бир хатбоши матнни ўқиб бера олмайдиган талабалар қандай қилиб «ўқиб» юришибди? Улар қандай қилиб талаба бўлиб қолишгану, уларни кимлар талаба сифатида ушлаб туришибди? ОТМ раҳбарияти қандай мезонга асосланиб, бундай талабаларга ҳам дипломларни тантанали равишда беришмоқда?

Қандайдир қинғир йўл билан ўқишга кириб олиб, уни «коридорда» битирадиган бундайларнинг ҳақиқий билим олиб, ўзи мустақил диплом ишини бажариб, муваффақиятли ҳимоя қилганлар билан бир хил диплом беришни бекор қилиш вақти етиб келган кўринади. Ажабланарлиси, фақат диплом учун ўқиётган талабалар ҳаммага отнинг қашқасидек маълум ва машҳур бўлишса-да, улар ОТМ раҳбарияти томонидан лоақал қайта курсда қолдирилмайди ёки талабалар сафидан четлаштирилмайди. Балки уларга, «амалий ёрдам кўрсатилиб», рейтинг дафтарчаси баҳолар билан тўлдириб берилмоқда. Бундай ишлар кимлар томонидан ва ниманинг эвазига бўлаётгани ҳаммага маълум бўлса-да, бу жараён ҳалигача давом этиб келяпти.

Кузатишлар шуни кўрсатдики, айрим ОТМлари раҳбарлари талабаларни семестр якунлари бўйича курсдан-курсга ўтказиш тартибини охирги марта қачон танқидий таҳлил қилганини ўзлари ҳам билишмайди. Аслида талабаларнинг дарсларга қатнашиши ҳамда фанларни ўзлаштириш даражаси паст бўлса, уларнинг курсдан-курсга ўтиши катта муаммо даражасида қаралиши керак эди. Бироқ...

Назарий билим билан амалиётнинг узвийлиги аллақачон амалга оширилмай қўйилган. Амалиёт ўташи зарур бўлган корхона ва ташкилотлар билан шартномалар ҳам йўқ ҳисоби. Бор бўлса ҳам фақат қоғоздагина қолган. Талабалар амалиёт ўташ нималигини билмасдан ўқишни тугатишяпти. Оқибатда бирор жойга ишга кирганда ҳаммасини яна «ноль»дан ўрганишни бошламоқда. Чунки тўрт йил давомида олган билимини қачон ва қаерда ишлатишни ҳатто билмайди ҳам.

Менимча, таълим тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш учун барча босқич талабаларининг билим даражасини холисона аниқлаб бориш керак. Айниқса, бакалавриат ва магистратура талабаларининг диплом ҳамда диссертация ишларининг мавзуидан тортиб, ҳимояга тақдим этаётган ишларию, ҳимоя қилишигача сифат кўрсаткичларини аниқлаш бўйича асосли мезонлар ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш фурсати кечикмоқда. Бунда битирувчиларнинг ҳар бир ўқув йили якуни бўйича фанларни қандай ўзлаштирганини алоҳида таҳлил қилиш, керак бўлса, шунга яраша чора кўриш, диплом ёки диссертация тайёрлашда кўчирмачиликни батамом йўқотиш вақти келди. Замон талабларига ҳар тарафлама жавоб берадиган сифатли олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш ўрнига фақат сон кетидан қувиш ҳеч қачон кутилган натижани бермаган.

Агар тизимдаги мана шундай кўплаб  муаммолар зудлик билан таҳлил этилиб, улар комплекс бартараф этилмаса, замон талабига жавоб бера олмайдиган «олий маълумотли»лар тайёрлаш интенсив равишда давом этаверади. Яъни, кўп йиллик тажрибага эга, профессионал мутахассис ва олимларни билим, салоҳияти ва давр талабига умуман жавоб бермайдиган кадрлар билан алмаштиришга ўз-ўзидан тўғри келаверади. Бундай ҳолат ривожланган ёки ривожланаётган барча тармоқ ёки соҳаларни инқирозга олиб келиши аниқ.

Ҳозирда таълим соҳасининг асосий вазифаси ёшлар онгида соғлом тафаккурга мос дунёқарашни шакллантира билишдир. ОТМларининг фаолияти битирувчиларга фақат диплом топшириш билан тугамаслиги керак, балки уларнинг сифатли мониторинг механизмини яратиш ва амалга жорий этиш давр талабидир. Бунда битирувчилар ўз меҳнат фаолиятида ОТМда олган назарий билимини қай даражада амалиётда қўллаётгани қиёсий таҳлил этиб борилиши, яъни — мониторинг йўлга қўйилиши шарт. Бошқача айтганда, битирувчилар билан алоқа буткул узиб ташланмай, балки уларнинг олган назарий билимлари амалиётга билвосита қай даражада татбиқ этилиши назорат қилиб борилиши зарур.

Ҳозирга келиб, битирувчиларнинг катта қисми ўзлари танлаган таълим йўналишлари ёки мутахассисликлари бўйича тўрт ё олти йил ўқиб, битирганларидан сўнг, танлаган соҳалари бўйича ишламаётганини қандай тушуниш керак? Бундай ҳолат қачонгача давом этади? Уларни соҳа бўйича иш билан таъминлашга ким масъул? Соҳа бўйича ишга жойлашдим деб, топширилган сохта маълумотномалар билан ОТМ ҳамда вазирлик раҳбарияти қачонгача қониқиш ҳосил қилиб ўтираверади?

Мутахассиснинг салоҳияти соҳада эришилажак ютуқ ёки таназзулдан қутулишни аввалдан кўра билиш билан қадрланади. Яъни, ҳар бир мутахассис том маънода ўз ишининг устаси — профессионали бўлмоғи лозим. Замонавий билим ва дунёқарашга эга бўлган ҳақиқий профессионал мутахассис мамлакат ва жамият равнақи учун, албатта, ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олади. Бундай дунёқарашни, аввало, ота-оналар, қолаверса, ёшлар онгида шакллантиришга эришишимиз керак.

 

Марвар ТОШПЎЛАТОВ,

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, профессор




Ўхшаш мақолалар

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

🕔11:01, 04.12.2025 ✔113

Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

Батафсил
Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

🕔15:45, 27.11.2025 ✔178

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

Батафсил
Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

🕔15:55, 13.11.2025 ✔318

Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

    Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

    Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

    ✔ 113    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

    Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

    Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

    ✔ 178    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

    Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

    Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 318    🕔 15:55, 13.11.2025
  • ЮНЕСКО ёшлар форуми:  Иқлим ўзгариши  муаммолари  ва ечимига асосий  эътибор  қаратилди

    ЮНЕСКО ёшлар форуми: Иқлим ўзгариши муаммолари ва ечимига асосий эътибор қаратилди

    Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.

    ✔ 447    🕔 16:36, 30.10.2025
  • Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

    Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

    Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

    ✔ 453    🕔 09:12, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар