Баҳор келиши билан болалигимда ўйнаган мароқли ўйинлар ёдимга тушади. Маҳалладаги болалар йиғилиб, таниш майсазорга ошиқардик. Табиат қўйнида биз учун севимли бўлган «Оқ теракми, кўк терак», «Ёмғир ёғалоқ», «Арқон тортиш», «Бекинмачоқ» каби ўйинларни ўйнаб вақт ўтказардик. Уларнинг гашти бошқача эди.
Бир йили «Ким ўзар» ўйинини ўйнаб турган эдик. Ўйинимиз жуда қизиётган бир пайтда, тўсатдан, шаррос ёмғир ёғиб қолди. Ҳайратланарлиси, ҳеч ким уйи томон шошмади, аксинча, ўйинни давом эттиришни хоҳлардик. Шунда ойиларимиз мажбурлаб, уйга олиб кетишганди. Ўйинлар бизни яқин қадрдонларга айлантирган, бир-биримизга меҳр-муҳаббатли бўлишни ўргатгандек эди.
Аммо бугун баъзи «замонавий» болаларнинг миллий ўйинларнинг номини ҳам билмаслиги ачинарли ҳолат. Чунки улар халқ ўйинлари берадиган эстетик завқ, маънавий ҳордиқдан бебаҳра. Болалар диққатини бугунги техника, интернет, турли ижтимоий тармоқлар оҳанрабодек ўзига тортган. Интернет-кафега йўлингиз тушса, компьютер ўйинлари сабабли ёшгина болалар бир-бирига ўшқириб, баъзида жанжаллашиб кетган ҳолатларга гувоҳ бўласиз.
Бир куни интернетдан баъзи маълумотларни олишга тўғри келди. Шу маҳал икки бола интернет-кафега кириб келишди. Кўринишидан бир-бири билан қадрдон ўртоқ экани сезилиб турарди. Иккови ёнма-ён ўтириб, қандайдир ўйин ўйнашди. Бир маҳал икковининг ўртасида алангали рақобат бошланди. Гап-сўзларига қараганда, улар қандайдир ўйинда бир-бири билан беллашмоқда эди. Шунда бирининг қўли баланд келди, шекилли, шеригига ғолибона қараб қўйди. Ютқазган бола чеҳрасида эса ўртоғига нисбатан важоҳат, қаҳр-ғазаб акс этди. Ўйинни тугатиб, алоҳида-алоҳида чиқиб кетишди. Ўша ўйин сабабли уларнинг муносабатига совуқлик тушди. Бу ҳолатни кўриб, «ўйин» мақсадига етди, дегингиз келади. Чунки бу ўйинлар ортида ғаразли мақсад тургани аниқ. Вақтини, болалигини шундай виртуал ўйинлар билан ўтказаётганлар эртага ёшлигини қандай хотиралар билан эслар экан?
Дурдона САФАРОВА
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔25
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔156
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔221
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил