Давр нафаси      Бош саҳифа

ПОЙДЕВОР МУСТАҲКАМ БЎЛИШИ УЧУН

бир оиланинг бузилишига улкан фожиа деб қарайлик

Мамлакат ҳаётида юз берадиган ҳар қандай ўзгариш, амалга оширилаётган ислоҳотлар, аввало, оилаларда намоён бўлади. Шу боис ҳам оилаларда тинчлик ва осойишталик, соғлом муҳит мўътадиллигини таъминлаш олдимизда турган энг муҳим вазифалардандир. Зеро, аҳил ва мустаҳкам оила — юрт таянчи, унинг ишончли келажаги, миллат шарафини юксакларга кўтарадиган меҳр-мурувват, маънавият ўчоғи ҳисобланади.

ПОЙДЕВОР МУСТАҲКАМ БЎЛИШИ УЧУН

Биз кўпинча оилавий масалалар, кундалик ҳаётда учрайдиган келишмовчиликлар, қайнона-келин муносабатлари, йигит ва қизларни ҳаётга тайёрлаш кабиларни жуда оддий, жўн масала деб қабул қиламиз. Аммо оилада соғлом муносабатлар устуворлигига эришиш, оиланинг мустаҳкам, тўлақонли маънавият қўрғони бўлишини таъминлашда кичик, бир қарашда маиший кўринган омиллар ҳам беқиёс аҳамият касб этишини асло унутмаслик лозим. Айниқса, қайнона-келин ўртасида муаммоли ҳолатларнинг мавжудлиги, соғлом маънавий муҳитни таъминлашда айни шу муносабатларни тўғри шакллантириш бўйича амалий ишлар олиб борилмаётганига ҳатто Президентимиз ҳам жиддий эътироз билдирди. Бу бежиз эмас.

Кундалик ҳаётимиздан яхши биламиз, қайнона-келин можароси бор хонадонда кўп ҳолларда бу низо ёш оиланинг бузилиши, ажрим билан якун топади. Бу эса жамият учун энг ўткир муаммолардан бири ҳисобланиб, ҳаётда учраётган ўнлаб аянчли иллатларга ана шу ажримлар йўл очади. 

Шу ўринда ачинарли бир жиҳатга эътибор қаратмасликнинг иложи йўқ. Бу — оилавий ажримларнинг ортиб бориши билан боғлиқ муаммодир. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 98 фоизи оилаларда истиқомат қилади. Ҳозир юртимизда 7 миллион 500 мингдан ортиқ  оила мавжуд бўлиб, қайд этилаётган никоҳлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Аҳоли орасида олиб борилаётган кенг кўламли тушунтириш ишларига қарамай, ажримлар сони ошиб бораётгани барчани жиддий ташвишга солади. 

Ишчи гуруҳлар томонидан 5,6 мингдан зиёд ажримларнинг олди олинишига қарамай, 2017 йилнинг 1-чораги давомида мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 542 тага ортган. Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, оилавий ажримлар сони жорий йил биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Хоразм вилоятида 41 фоизга, Қорақалпоғистон Республикасида 34 фоизга, Бухоро вилоятида 24 фоизга, Сурхондарё вилоятида 23 фоизга кўпайган.

Ажримлар таҳлили, бундай ҳолатлар, айниқса, ёш оилалар ўртасида кўпаяётганини, шаҳарларда қишлоқларга нисбатан ажрашишлар сони ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Масалан, қишлоқ жойларда ҳар саккизта никоҳдан биттаси ажрим билан тугаётган бўлса, шаҳарларда 5-6 та никоҳдан бири, айрим шаҳарларда эса 3-4 та никоҳдан биттаси ажрим билан якунига етмоқда.

Оилавий ажримлар ўрганилганда, кўпроқ ёшларимизнинг оила қуришга тайёр эмаслиги, соғлиғига эътиборсизлиги, йигитларнинг оилани бошқариш, рўзғорни моддий таъминлаш, фарзандларини тарбиялаш масъулиятини етарли даражада ҳис этмаслиги, қизларнинг эса уй бекаси, оналик вазифаларини тушунмаслиги, оилада нормал маънавий муҳитни яратишга қодир эмасликлари сабаб бўлаётгани кўринади.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, аксарият ажралганлар ёши 20-25 да бўлиб, улар бор-йўғи 1-1,5 йил оила қурган, холос. Ажралиш ҳолатларининг 18-20 фоизи оиладаги келишмовчиликлар, 22-25 фоизи ўзаро муҳаббатнинг йўқлиги, характерларнинг тўғри келмаслиги, қолганлари эса фарзандсизлик, эр ёки хотиннинг касаллиги, энг ачинарлиси, йигитларнинг ичкиликбозлик, гиёҳвандлик каби иллатларга берилиб кетиши оқибатида юзага келган. Оила муносабатларида барқарорлик оила қураётган ёшларнинг маълумот олиши, касб-ҳунар эгаллаши ва энг асосийси, иқтисодий мустақил бўлишига ҳам боғлиқ.

Шу боисдан ҳам ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида эрта никоҳлар олдини олиш, 12 йиллик таълимнинг мажбурийлигини таъминлаш йўналишида олиб бориладиган ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш, аниқ амалий натижаларга эришиш чораларини кўриш зарур. Эндиликда «Оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлик тизимининг номигагина ишлашидан ҳеч ким манфаатдор эмас.

Халқимиз оилапарвар. Аввало, ёши улуғлар, кайвонилар, маҳалла-кўй бирор бир оиланинг бузилиб кетишига йўл қўймаган. Низоси бор оилаларни яраштириш, аҳил-иноқ яшаб кетишига имкон яратишга интилган. Шуни инобатга олган ҳолда, Хотин-қизлар қўмитаси «Маҳалла» хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом маънавий муҳитни яратиш, кундалик ҳаётдаги турли низоларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, қайнона-келин ўртасидаги муносабатларнинг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибатга асосланишига эришиш мақсадида «Қайноналар кенгаши» жамоат тузилмаси фаолиятини йўлга қўйди. Бу борадаги фаолиятни қайта кўриб чиқиб, оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш мақсадида қўмитамиз ва «Маҳалла» фонди томонидан чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди. Ушбу Дастурда белгиланган тадбирларни номигагина, расмиятчилик учунгина бажармасдан, уни ҳақиқатдан амалиётга жорий эта олсак, бу борадаги кўрсаткичлар камайишига эришган бўлар эдик.

Айниқса, ҳар чоршанба куни турли сабаблар билан ажрашиш учун судга ариза берган оилаларни маҳаллага чақиртириб, улар билан тушунтириш ишларини олиб боришни йўлга қўйиш лозим. Фуқаролар йиғинларидаги Яраштириш таркибига маҳалладаги фидойи, обрўли, бошқаларга таъсир кўрсата оладиган, ўз сўзини ўтказа оладиган фаол ва кекса-нуронийларни жалб этиш олдимизда турган муҳим вазифалардандир. Шунингдек, Дастурда оилалардаги маънавий муҳитни яхшилашга жамоатчилик эътиборини кучайтириш мақсадида ҳар бир маҳаллада «Қайноналар мактаби»ни ташкил этиш белгиланган.

Ажримларнинг олдини олиш ишларида ташаббус кўрсатиш кенг жамоатчиликнинг вазифаси эканини, «бир болага етти қўшни ҳам ота, ҳам она» деган инсонпарвар ғояни ҳаётга жадал татбиқ этиш зарурлигини даврнинг ўзи кўрсатиб турибди. Шу боисдан маҳаллалардаги маслаҳатчилар, комиссиялар, жамоатчилик назорати гуруҳлари иши самарадорлигини ошириш энг асосий ишимизга айланмоғи шарт. Зеро, оилаларимиз тинч бўлса, жамиятимиз осойишта, фаровон, фарзандларимиз эса тўла-тўкис маънавий-руҳий муҳитда вояга етади. Оила қўрғонини мустаҳкам бунёд этиш учун қўйиладиган ҳар бир ғишт жамиятнинг, мамлакатнинг пойдеворидир.

Танзила НОРБОЕВА,

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔10

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔7

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔29

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 10    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 7    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 31    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 54    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар