Спорт      Бош саҳифа

ОҚ ВА ҚОРА ИЧИДАГИ ҲАЁТ

Инсон ҳаёти ҳам худди шахмат тахтасига ўхшайди. Унда, албатта, қорадан кейин оқ йўлак келади. Ёки аксинча.

ОҚ ВА ҚОРА ИЧИДАГИ ҲАЁТ

Ҳар тонг оқлар юриш бошлайди — қуёш заминни ёруғликка буркайди. Тунда эса ой юлдузларни моҳирлик билан сафлаб жавоб қайтаради. Баъзан юлдузларидан бирини бой беради ҳам. Дунё яралганидан буён тўхтамайди бу кураш. Осмон остида ҳам одамзод мудом «оқ» ва «қора» талошига гувоҳ.  Не-не юртларнинг, инсон қалбининг сарҳадларида гоҳ пинҳон, гоҳ ошкора  кечаётган бу азалий баҳс якун топганича йўқ.

Шахмат ана шу мангу баҳснинг давоми, олам ва одам ҳақидаги кўҳна саволларга жавоб излаш йўли. Бу йўлга ўзини чин дилдан бахшида этган инсон фақат бу катакдан эмас, теварак-атрофга ҳам азалий ўйин кечаётган юксаклардан нигоҳ ташлай олади.

Шахматни спорт тури деймиз. Аслида ҳам шундайми? Мен уни санъат дея атаган бўлардим. Бундан 1,5 минг йил аввал ҳинд заминида илк «Чатуранга» кашф этилганидан буён бугунги кунгача эҳтимол миллиардлаб марта шахмат ўйналган бўлса-да, дунё тарихида ҳеч бир ўйин бир-бирини такрорламайди. Кўҳна Араб давлатларидан Европага тарқалган ушбу ўйин XI асрда қитъа халқлари орасида анчагина оммалашди. Шу тариқа кўҳна шатранж бутун дунёни забт этди.

...Беихтиёр, бу ўйин ҳақидаги ривоятлар, эртаклар, улардаги  чўпону, маликаларнинг не-не донишманд подшоҳлар билан шатранж ўйнаб, ўз юртини хавфдан ҳимоя қилгани, ўз донолиги билан қанча-қанча қонли урушларнинг олдини олгани эсимга тушади. Фаридиддин Аттор «Асрорнома» асарида  ёзганидек,

Ажиб майдон эрур бу саҳни шатранж,

Қолурсан чорасизбунда чекиб ранж.

Ҳақиқатдан ҳам бу оддий ўйин эмас, у ақллар, заковатлар беллашуви. Бунда тадбирли ақл ва соғлом руҳият ғалаба қозонади. Ҳар гал шахмат доналарига боққанимда уларни ўзимга, инсонларга ўхшатаман. Бунда кимдир шоҳ бўлса, кимдир пиёда. Аммо шахматда ҳам, ҳаётда ҳам энг муҳим битта нарса бор: йиқилиш ҳеч нарса эмас, қайтиб туролмаслик фожиа.

Дилнавоз НАЖИМОВА,

Тошкент кимё технологиялари институти қошидаги Чирчиқ академик лицейи ўқувчиси




Ўхшаш мақолалар

Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

🕔11:06, 18.09.2026 ✔165

Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

Батафсил
Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

🕔10:15, 10.09.2026 ✔175

Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

Батафсил
Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔1346

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Самарқанд –  жаҳон  шахмати марказида

    Самарқанд – жаҳон шахмати марказида

    Самарқанд жаҳон шахмат байрамига мезбонлик қилмоқда. 10 сентябрда имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги 3-FIDE шахмат паралимпияси бошланди.

    ✔ 165    🕔 11:06, 18.09.2026
  • Чемпионлик шоҳсупасидан  табиат  муҳофазаси сари

    Чемпионлик шоҳсупасидан табиат муҳофазаси сари

    Замонавий жамиятда спорт ва экология тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. Соғлом турмуш тарзи фақат жисмоний машқлар билан чекланиб қолмай, инсонни ўраб турган атроф-муҳит мусаффолиги ва экотизим барқарорлигини ҳам талаб этади.

    ✔ 175    🕔 10:15, 10.09.2026
  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 1346    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 12391    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 12072    🕔 16:05, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар