Уни яхши танирдим. Ҳамқишлоғим эди. Туман марказига қатнаб ишлардик.
Иккимизнинг фарқимиз: у мендан ўн беш ёшлар катта бўлиб, ишга ҳам ўн беш йиллар бурун кирган, ўзига яраша обрў-эътиборга эга бўлган қайсидир идорада бош ҳисобчи бўлиб ишларди. Мен бўлса, эндигина олийгоҳни тамомлаб келиб, иш бошлаган ғўр бир ёш эдим.
1980 йиллар эди ўшанда. У тамоман ўзгариб борарди. Олдин янги «Москвич», кейин «Жигули», сўнг эса «Волга» минди. Мен қишлоқдан туман марказига автобусда қатнардим. Минг бир азобда автобусдан тушиб, ишхона сари одимлардим. Қайтишда эса яна ўша автобус. Гоҳ-гоҳ ишхонамда мажлис бўлиб, автобусга кечикардим. У пайтлар киракашлар ҳам кам, таксилар эса саноқли, минг азобда уйга етиб олардим.
Бир куни нима бўлди-ю, мажлисдан кеч чиқдик. Атроф ғира-шира қоронғи, машина йўқ. Ўтган-кетган уловга қўл кўтараман, қани тўхтай қолса. Узоқдан ҳамқишлоғимнинг «Газ-24»и кўринди. Қўл кўтардим. Кўрди, аммо ўзини кўрмаганга олди чамамда, ўтиб кетди. Бу ҳол икки-уч марталаб такрорланди. Кейин-кейин у йўлда йўлиқса ҳам қўл кўтармайдиган бўлдим.
Орадан йиллар ўтди. У ишдан кетди, бир ишкал сабаб бор бисоти мусодара бўлди. Болалари ҳам кўча безори бўлди, бошпанасидан бошқа ҳеч вақоси қолмади. Фалакнинг гардишини қарангки, қайтар дунё деганлари рост экан.
Бир куни туман марказидан ўзимнинг «Нексия»мда қайтар эканман, анча кеч бўлиб қолган эди. Қоронғида машина чироғининг ёруғида бир кишининг қўл кўтариб турганини кўрдим. У ўша эди. Анча ўтиб кетдим. Бир хаёлим кетавер, деди, бир… Нима бўлса бўлар, бояқиш бирон жойдан келаётгандир-да, деб изимга қайтдим.
У машинага ўтириб олди. Саломлашдик.
Хаёлимда ўша йигирма беш йил олдинги воқеалар жонланарди. Отам раҳматли «Одам кечиримли бўлиши керак. Кек сақлаш душманнинг иши», дерди. Кейин «Минг қўйлининг бир қўйлига албатта иши тушади, бунинг мағзини чақ», дегани эсимга тушди.
Болтабой МАТҚУРБОН,
Хоразм вилояти
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔23
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔155
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔220
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил