Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилЎзбекистон Президентининг фаолияти, ташрифлари, умуман, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўзгаришларни, давлат аҳамиятига эга масалаларни ёритишда илгари асосан саноқли расмий оммавий ахборот воситаларига таянилган бўлса, эндиликда уларнинг сафини янада кенгайтириш, хусусий босма ва электрон нашрлар билан ҳам ҳамкорлик кучайтирилиб, бу жараёнга жалб этилиши кўзда тутилмоқда.
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби Асад Хўжаев ҳамда давлат бошқарув органлари — барча вазирлик ва қўмиталар матбуот котибларининг журналистлар учун ўтказилган илк мулоқотида бу алоҳида қайд этилди. Эндиликда қабул қилинаётган муҳим қарор ва фармонларнинг аҳамияти, моҳияти, ижроси ҳамда давлат ва жамиятимиз ҳаётига оид барча янгилик ва ўзгаришлар хусусида матбуот котибларининг ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқотлари мунтазам ташкил қилинади. Оммавий ахборот воситалари ишончли хабар, ахборот ва шарҳлар билан таъминлаб борилади. Журналистларнинг Президент матбуот котиби ва давлат бошқарув органлари матбуот хизмати вакилларидан ҳар қандай саволга жавоб олиш имконияти яратилади.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил