Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ОЛТИ ЁШДА МАКТАБГА БОРАДИ, АГАР…

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 2017 йил 6 апрелдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, энди мактабларда бир синфдаги ўқувчиларнинг сони 35 нафардан ошмайди.

ОЛТИ ЁШДА МАКТАБГА БОРАДИ, АГАР…

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Данияровнинг айтишича, биринчи синфга тиббий хулоса асосида олти ёшдан қабул қилиш жорий этилади. Бунда тегишли йилнинг 31 августига қадар фарзанди 6,5 ёшга тўлмаган, биринчи синфда ўқитиш истагини билдирган ота-онанинг боласи билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологлари уни мактабда ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишларини олиб боради.

Бундан ташқари, замон талабларидан келиб чиқиб, ўқувчиларда информатика, ахборот технологиялари фанининг дастлабки тушунчаларини шакллантириш мақсадида 1-4 синфларда математика фанига дастурлашнинг дастлабки тушунчалари татбиқ этилди. Ўқув режасидаги «Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари» фани «Информатика ва ахборот технологиялари», деб ўзгартирилди ҳамда 5, 6, 7-синфларда ушбу фандан юкламалар ҳафтасига 0,5 соат ҳажмда давлат компонентидан ажратилди.

Шунингдек, ўқувчиларни касб-ҳунарни тўғри танлашга йўналтиришни назарда тутган ҳолда «Меҳнат таълими» фани ўқув режада «Технология» фани деб ўзгартирилди ҳамда бугунги кун талаблари асосида кўп тармоқли йўналишга ҳамоҳанг ҳолда қайта ишланди.




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔34

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔28

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар