Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ҚУРҒОҚЧИЛИК БАРҲАМ ТОПАДИ…МИ?

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммо мамлакатимизнинг айрим ҳудудларига ҳам хавф солмоқда. Маълумотларга кўра, республикамизда ҳароратнинг ўсиш тезлиги глобал тезликдан икки марта юқори бўлиб, экстремал об-ҳаво ҳолатлари, айниқса, Қорақалпоғистон Республикасида юқорилигича қолмоқда.

Хўш, бундай вазиятда нималар қилиш керак? Мазкур муаммонинг ечими йўлида қандай ишлар олиб борилмоқда?

— Бугунги кунда Ўзбекистоннинг қурғоқчил туманларида жойлашган фермер хўжаликларида иқлим барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда, — дейди мазкур лойиҳа раҳбари Александр Маркушкин. — У 2014 йилда иш бошлади ва олти йилга мўлжалланган. Лойиҳадан мақсад Оролбўйи ҳудудида иқлим ўзгаришларига барқарор қишлоқ хўжалик ва чорвачилик фермер хўжаликларини яратиш. Қолаверса, бу ердаги фермер ва деҳқон хўжаликларига қурғоқчиликнинг асоратларини бартараф этишга яқиндан кўмак беришдир.

— Мазкур лойиҳа яна қайси ҳудудларни қамраб олган?

— Қорақалпоғистондаги 5 туман мазкур лойиҳанинг тажриба ҳудуди сифатида танланган. Аҳамиятлиси, бу туманларда иқлим ўзгаришининг ноқулай оқибатларини енгиллаштиришга йўналтирилган мослашиш чоралари ҳам татбиқ этилади.

— Бу қандай натижа беради?

— Мослашиш чоралари мамлакат иқтисодиётининг кескин иқлим ўзгаришларига барқарорлигини ошириш, йўқотишларнинг олдини олишга олиб келади. Бунда тупроқни ҳимоя қилиш, намликни сақлаб қолиш сингари муҳим масалаларга эътибор қаратилган. Қолаверса, деҳқон ва фермер хўжалиги, аҳоли томорқаларида иссиқхоналар ташкил этиш, экинларни томчилатиб суғориш усуллари жорий этилиши натижасида экологик барқарорлик сақланади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистондаги фермер хўжаликларида бир миллион гектар ерда саксовул ва юлғун ўсимлиги экилган. Улар қумни тутиб қолиб, олис-олисларга тарқалиб кетишига йўл қўймайди.

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Sea Breeze:  Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган  саволлар бор

Sea Breeze: Экспертизадан ўтди, аммо очиқ қолган саволлар бор

🕔14:42, 22.10.2026 ✔34

Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборига туташ ҳудудда барпо этилаётган йирик лойиҳа – Sea Breeze атрофидаги баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда.

Батафсил
Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

Яроқлилик муддати хавфсизлигига кафолатми?

🕔14:29, 22.10.2026 ✔28

Дўкондан озиқ-овқат маҳсулоти харид қилар экансиз, аввало, нархи, ишлаб чиқарувчиси ва яроқлилик муддатига эътибор беришингиз тайин.

Батафсил
Ҳашамдор  қадоқлар –  кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

Ҳашамдор қадоқлар – кўламдор муаммога сабаб бўлмаяптими?

🕔13:15, 15.10.2026 ✔185

Ҳар куни дўконда, бозорда зарур нарсаларни харид қилар экансиз, уларнинг қадоғига, бежирим кўринишига албатта эътибор қилишингиз тайин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар