Давр нафаси      Бош саҳифа

«ҚАМЧИҚ»ДАГИ  КЎЧКИ ХАВФЛИМИ?

22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Қамчиқ» довонида водий йўналиши бўйича (Наманган вилояти Поп тумани ҳудуди) йўлнинг ўнг томонида, 80 метр баландликда мавсумий ёғингарчиликлар натижасида узунлиги 40 метрга тенг кўчки ёриғи пайдо бўлгани ҳақида хабар берди.

Айни пайтда автомашиналар ҳаракатланишининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, йўлнинг 243,5 — 243,8 километри ва 229,7 — 230 километрлар оралиқларида ҳаракатланиш бир томонга ўтказилди. Кўчки хавф солиши мумкин бўлган автомобиль йўлининг қатнов қисми вақтинча чекланиб, Тошкент йўналишидаги ярми орқали икки томонлама ҳаракат амалга оширилмоқда.

Ушбу кўчки қанчалик даражада хавфли? Ҳайдовчилар у ҳақда нималарни билиши зарур? Мазкур салбий ҳодисани бартараф этиш учун айни пайтда қандай чоралар кўрилмоқда ва у қачон тўлиқ тикланади?

— «Қамчиқ» довонида юз берган мазкур вазият бўйича махсус штаб тузилган, — дейди ФВВ «Қамчиқ» Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси бошлиғи ўринбосари Муроджон ­ДАРХАНОВ.  — Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Геология ва минерал ресурслар, Автомобиль йўллари давлат қўмиталари ходимларидан иборат навбатчилик ташкил этилиб, улар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тегишли тадбирларни кечаю кундуз амалга оширмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, ҳар уч соатда геологлар ёриқ хавфини баҳолаб бормоқда. Ва айтишим мумкинки, у жиддий эмас. Шунга қарамасдан, мутахассислар бир зумга ҳам ҳушёрликни бой бераётгани йўқ. Ҳозир ушбу ҳудудда тегишли муҳандислик техникалари тиним билмай ишламоқда. Автомобиль йўлига хавф солиши мумкин бўлган ушбу ҳолат тез кунларда бартараф этилади.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔189

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔178

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар