Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ГУВОҲНОМА+ПЛАСТИК КАРТА

«Uzmobile» миллий оператори талаба ва ўқувчилар учун  янгилик яратмоқда

Ахборот-коммуникация технологиялари давлат ва жамиятнинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода, бугун мамлакатимиздаги мобиль алоқа компаниялари ўз абонентларига қулай ва зарур бўлаётган турфа хизматларни тақдим этмоқда. Миллий операторимиз — «Uzmobile» компанияси ҳам шулар жумласидандир.

ГУВОҲНОМА+ПЛАСТИК КАРТА

— Айни пайтда «Uzmobile» юртимизда фаол ривожланиб келаётган миллий оператор бўлиб, унинг зиммасига бошқа компаниялар сингари мобиль алоқа бозорида кенг иштирок этиш ҳамда Ўзбекистондаги мобиль алоқа тармоқларини янада ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим вазифалар юклатилган, — дейди «Uzmobile» компанияси директори ­Владимир Кравченко. — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 12 февралдаги «Мобиль алоқа миллий оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида тузилган «Uzmobile» компанияси жаҳондаги ишлаб чиқарувчилар яратган энг янги алоқанинг икки стандарти: GSM ва CDMA ускуналарини ўрнатиб, юртимиз бўйлаб мобиль алоқанинг мунтазам ривожланишини таъминлаб келяпти.

Айни пайтда абонентларимизга 600 га яқин дилерлик шохобчамиз хизмат кўрсатмоқда. Уларни янада кўпайтириш давом эттирилмоқда.

— «Uzmobile»да алоқа сифати баъзида пасайишини қандай изоҳлайсиз?

— Ҳақиқатдан ҳам баъзи ҳудудларда алоқа сифати етарлича таъминланмаган. Бу масала электр таъминоти билан боғлиқ. Агар у бўлмаса, тўлқин узатиш воситалари ишламайди. Шу боис ҳозир айрим ҳудудларга қуёш нуридан қувват оладиган батареялар ўрнатиляпти. Шунда  мазкур муаммо ижобий ечим топади.

— Компания абонентларга яна қандай қулайликлар яратиш устида иш олиб бормоқда?

— Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда «Smart-education» лойиҳасини ишга туширмоқчимиз. Лойиҳа 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган. Амалга киритиладиган карта талаба ва ўқувчиларнинг талабалик ёки ўқувчилик гувоҳномаси ўрнини босади. Карта эгаси у орқали бир вақтнинг ўзида ўқув манбаларидан фойдаланиши, белгиланган интернет ресурсларига кириши ва нақдсиз пул тўловларини амалга ошириши мумкин бўлади.

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Атроф-муҳит ҳолатидан  одамлар  рози бўлиши керак

Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак

🕔11:04, 04.12.2025 ✔80

Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Батафсил
Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг  мустаҳкам асоси

Халқимиз экологик ҳуқуқларини таъминлашнинг мустаҳкам асоси

🕔11:03, 04.12.2025 ✔81

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.

Батафсил
Тошкентда ҳаво ифлосланиши:  Сабаблар санаб ўтилди,  ечим эса...

Тошкентда ҳаво ифлосланиши: Сабаблар санаб ўтилди, ечим эса...

🕔15:48, 27.11.2025 ✔174

Айни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар