Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БАРЧА РАҲБАРЛАР ХАЛҚ ХИЗМАТИДАми?

Инсон ҳамма нарсага тоқат қилиб яшаши мумкин, аммо адолатсизликка бардош бериши қийин. Фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларни қийнаб келаётган муаммолар билан ўртоқлашиш, ечим топишида кўмаклашиш мақсадида бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхонаси адолат қарор топишида халқимизга яқин кўмакдош бўлмоқда. 

БАРЧА РАҲБАРЛАР ХАЛҚ ХИЗМАТИДАми?

— Йигирма йилдан зиёд эл хизматида бўлдим, лекин халқнинг қалбида шунча мурожаати борлигини билмаган эканман, — дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жондор туманидаги халқ қабулхонаси мудири Амрулло Жўраев. — Туманимиз аҳолисидан ҳар куни ўнлаб мурожаатлар тушяпти. Халқ биздан ўзининг конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини талаб қиляпти. Айрим мансабдорларнинг эътиборсиз, лоқайд, масъулиятсизлигидан шикоят қилиб келяпти. Бу ўринли талаб.

Халқ қабулхонасида туман ҳокимлиги, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари қабуллари алоҳида жадвал асосида ташкил этилган. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, мурожаат билан келган фуқаронинг ҳеч бир тўсиқларсиз раҳбар қабулида бўлишини таъминлашда аҳоли учун қулай шароит яратилган. Қабулга келган фуқаролар билан муомала маданиятини юқори даражага кўтариш, раҳбар иш жойида бўлмаган ҳолларда мурожаат этувчининг манзили ва телефон рақамлари ёзиб олиниб, унга қисқа муддатда раҳбар қабулини таъминлаб бериш чоралари кўрилади.

Ҳозиргача халқ қабулхонасига келиб тушган 82 та мурожаатнинг 5 таси ички ишлар фаолияти бўйича, 4 таси алимент, 2 таси бандлик, 7 таси кредит олиш, 7 таси газ, электр, сув ва иссиқлик таъминоти, 5 таси коммунал тўловларни ҳисоблаш, 1 таси санъат, маърифат ва маданият масаласи, 1 таси нарх-наво масалалари, 10 таси моддий ёрдам, 10 таси икки ёшгача олинадиган нафақа пулларини ололмагани сабабли мурожаат қилишди.

Мурожаатларнинг 42 таси қаноатлантирилган, шундан 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси олиб берилди. 3 нафар бола мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди. 8 та кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам берилиши таъминланди. 10 нафар фуқарога тадбиркорликни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, 15 нафар фуқаро банкдан бола нафақасини ололмаётгани хусусида оғзаки мурожаати қаноатлантирилди. 40 таси эса ҳудуддаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларига юборилиб, 20 таси ижобий ҳал қилинган, 20 таси эса ўрганилмоқда.

Фуқароларнинг қонуний мурожаатларини қисқа муддатда синчиклаб кўриб чиқиш ва ҳал этишни таъминлаш мақсадида халқ қабулхонасида фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш учун соҳалар бўйича таҳлиллар ўтказилиб, қатъий чоралар кўриляпти.

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔25

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔155

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔221

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар