Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ПЕНСИЯ МИҚДОРИНИ ОЛДИНДАН БИЛАСИЗ

Фуқаро пенсияга чиқаётганда уни кўпинча битта савол ўйлантиради: у ҳам бўлса, қанча пенсия тайинланиши.

ПЕНСИЯ МИҚДОРИНИ ОЛДИНДАН БИЛАСИЗ

Аммо буни пенсионер тегишли туман (шаҳар) Пенсия жамғармаси бўлимига ҳали ҳужжат топширмасдан туриб билиш имкони борми?

Пенсионерларни қизиқтирадиган шу ва бошқа саволларга Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг пенсия таъминотини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Шуҳратжон ДАВРОНОВ жавоб берди.   

— Пенсионер пенсиясини фақат банк пластик картасида олишга рози бўлса, унга анча эрта эга бўлади, деб эшитгандим. Шу тўғрими?

Н.ЗАРИПОВ,

Олтинсой тумани

— Амалдаги қонунчиликка кўра, нақд пул шаклидаги пенсия тўловлари тасдиқланган графикка асосан, ойнинг 28-санасига қадар амалга оширилади. Сабаби, биринчидан, нақд пул билан таъминловчи тижорат банкларида нақд пул маблағларининг бир кунлик захираси миқдори чекланган, иккинчидан, тижорат банкларидан олинган нақд пул маблағларини ҳудудий почта алоқаси бўлимлари томонидан бир кун давомида пенсионерларга уларнинг яшаш ҳудудига етказиб бериш имкониятидан келиб чиққан ҳолда 5-28 санагача график тузилган. Унга мувофиқ, тўлов бир ой давомида амалга оширилади.

Банк пластик картасига эса пул маблағлари пенсионерга ойнинг 8-санасига қадар тўлиқ юкланади, 100 фоиз молиялаштириб берилади.

— Почта ходимлари пенсионерга етказган пенсия ёки нафақа пуллари учун улардан хизмат ҳақи талаб қилиши мумкинми?

Б.ОҚБОЕВА,

Гулистон тумани

— Бугун пенсия фуқаронинг тижорат банкдаги ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан пластик картасига тушириб берилади ёки турар жой манзили бўйича почта алоқа бўлими орқали етказилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги қарори билан тасдиқланган «Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида»ги Низомга асосан, ведомостлар ва почта ўтказмалари бўйича тўланадиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловлар жўнатилиши ва етказиб берилиши бўйича хизматларга ҳақ миқдорини жамғарманинг кузатув кенгаши белгилайди. Унга кўра, почта алоқа тармоқларига ва нафақа тўловларини етказиб берганлик учун Пенсия жамғармаси хизмат ҳақи тўлайди. Демак, пенсия ва нафақани етказиб берганлик учун пенсионердан ҳеч қандай хизмат ҳақи талаб қилинмайди.

— «Оила даврасида» газетасининг 2016 йил 7 апрель сонида чиққан «1300 сўмга саломатлигингизни тикланг» мақоласида энди пенсионердан ҳар ойда 1300 сўм ёки пенсиянинг 1 фоизи миқдорида Ўзбекистон пенсионерлар уюшмасига аъзолик бадали учун ушлаб қолиниши тўғрисида ўқидим ёки мен ниманидир нотўғри тушундимми?

Ш.БЎРИБОЕВ,

Оқолтин тумани

— Пенсия жамғармаси давлат пенсия таъминотини ташкил этишда  «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунга ва пенсия таъминотига оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш олиб боради. Мазкур қонуннинг 65-моддасига кўра, пенсиядан чегирмалар:     

а) суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундириш борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари асосида;

б) Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига биноан, пенсионернинг суиистеъмолликлари оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча маблағ тўланган тақдирда қилиниши мумкин.

Юқорида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, бошқа ҳеч қандай чегирмалар ушлаб қолиниши мумкин эмас.

Тўғри, шу йил март ойидан мамлакатимизда Ўзбекистон пенсионерлар уюшмаси иш бошлади. Бироқ пенсионер уюшма аъзоси бўлган тақдирда ҳам пенсиядан мажбурий ажратмалар ушлаб қолинмайди. Уюшма аъзолари бадалларни уюшмага мустақил равишда тўлаши лозим. Шу билан бирга, аъзолик ихтиёрийликка асослангани ушбу мақолада кенг ёритилган.

— Мен ўзимга тайинланадиган пенсия миқдори тўғрисида олдиндан маълумот олишим мумкинми?

Э. ЮНУСХЎЖАЕВА, Асака тумани

— Бугун пенсионерга Пенсия жамғармаси тизимида давлат интерактив хизматлари амалиётга жорий этилган. Пенсия ва нафақа тўловлари тўғрисида маълумотлар олиш бўйича қатор қўшимча қулайликлар яратилган. Масалан, пенсионер ўзининг пенсия иши рақамини уяли телефонидан 10711 қисқа рақамига SMS юбориш орқали ўзига тайинланган ва тўланаётган пенсия миқдори ва муддати тўғрисида тўлиқ маълумот олиш имконига эга. Давлат пенсия таъминотига оид шу ва бошқа энг сўнгги маълумотларни Жамғарманинг расмий интернет саҳифаси ­­(www.pfru.uz)­­дан олиш мумкин.  

Шунингдек, фуқаро пенсия миқдорини ўзи ҳисоблаб чиқса ҳам бўлади. Бунинг учун Жамғарманинг расмий интернет саҳифасига ўрнатилган «Пенсия калькулятори» модулига иш стажи ва ойлик иш ҳақини киритса, дастлабки (хомаки) пенсиянинг миқдори ҳисоблаб чиқарилади.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди




Ўхшаш мақолалар

Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

🕔09:18, 23.10.2025 ✔5

Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

Батафсил
Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

🕔15:28, 16.10.2025 ✔37

«Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

Батафсил
Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

🕔14:59, 09.10.2025 ✔70

Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Давлат хизматларини рақамлаштириш –  «Яшил»  келажак  сари дадил қадам

    Давлат хизматларини рақамлаштириш – «Яшил» келажак сари дадил қадам

    Рақамли иқтисодиёт трансформацияси шароитида «Сервис давлат» тизими давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигига қандай таъсир кўрсатаётгани, уларни нафақат қулай, балки экологик жиҳатдан ҳам тозароқ қилиш масаласи айниқса долзарбдир.

    ✔ 5    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Яширин экологик таҳдид ва  кўринмас  хавф

    Яширин экологик таҳдид ва кўринмас хавф

    «Телевизорни пасайтир!», «Секинроқ гапир, бақирма!», «Шовқин солма!», «Деразани ёп, жудаям шовқин!..»

    ✔ 37    🕔 15:28, 16.10.2025
  • Автошина чиқиндилари:  муаммо  ва инновацион ечимлар

    Автошина чиқиндилари: муаммо ва инновацион ечимлар

    Мамлакатимизда аҳолининг автомобилдан фойдаланиши муттасил ўсаётгани яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, бу ўз навбатида янги экологик ва иқтисодий муаммоларни вужудга келтирмоқда. Шулардан бири – автомобиль шиналари чиқиндиларини утилизация қилиш масаласидир.

    ✔ 70    🕔 14:59, 09.10.2025
  • «Оқилона  истеъмол» экологик  барқарорликка  хизмат қилади

    «Оқилона истеъмол» экологик барқарорликка хизмат қилади

    Бугун дунё аҳли табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш экологик барқарорликнинг асоси эканини якдиллик билан эътироф этмоқда. Юртимизда бу борада янги ислоҳотлар жорий этилаётгани мамалакат равнақи учун долзарб қадам сифатида қараляпти.

    ✔ 74    🕔 15:42, 03.10.2025
  • Қанотлари  қайрилган  фаришталар:  «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Қанотлари қайрилган фаришталар: «Болажон халқ»нинг сукут сақлаётган фожиаси

    Биз ўзимизни «болажон халқ» деб биламиз. Фарзандимизнинг кулгусидан олам чароғон бўлишига, унинг беғубор нигоҳидан қалбларимиз эришига ишонамиз. Ҳар бир болани «жигарбандим», «кўзимнинг оқу қораси» дея ардоқлаймиз. Аммо шу муқаддас туйғулар пардаси ортида аччиқ ва шафқатсиз ҳақиқат яшириниб ётганини тан олиш вақти келмадими?

    ✔ 101    🕔 16:03, 18.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар