Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилСолиқ кодексининг 189-моддасига асосан, ҳар бир фуқаро ўзининг асосий иш жойидан ташқари, бошқа манбалардан йил давомида даромад олса, бу ҳақда доимий яшаш жойидаги солиқ хизмати органига жами йиллик даромадлари тўғрисида декларацияни кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этиши керак. Агар жисмоний шахс солиқ декларациясини ўз вақтида топширмаса, унга нисбатан қандай чора кўрилади?
— Фуқаро белгиланган муддатда давлат солиқ хизмати органига декларацияни (шу жумладан, дастлабки декларация) тақдим этмаса, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси учинчи қисмига асосан, жавобгарликка тортилади ва унга нисбатан энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача жарима қўлланилади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Ҳотамбек ШАКИРОВ. — Ушбу ҳолатлар бўйича ҳозирги кунда икки ярим мингдан зиёд шахс аниқланиб, улар маъмурий жавобгарликка тортилган.
— Агар фуқаро солиқ декларациясини муайян сабабларга кўра, белгиланган вақтда тўлдиришнинг имконини топмаса-чи?
— Фуқарода солиқ декларациясини тақдим этиш имкони кенг. У интернетдан хоҳлаган вақт ва жойдан электрон тарзда топшириши мумкин. Интернет йўқ бўлса, почта орқали буюртма шаклида солиқ декларациясини давлат солиқ хизмати органига ҳавола қилса бўлади.
Бунинг учун электрон рақамли имзо керак. У фуқарога давлат солиқ хизмати органи томонидан икки йил муддатга берилади.
— Тураржойни ижарага беришдан олинган даромаднинг қанчаси солиққа тортилади?
— Бунда солиқ миқдори ижара шартномасида кўрсатилган сумманинг 7,5 фоизини ташкил этади. Қонунчиликка кўра, Тошкент шаҳрида тураржойни ижарага берганда объект умумий майдонининг ҳар бир квадрат метри учун ижара ҳақи ойига 4,5 минг сўм, Нукус шаҳри ва вилоятга бўйсунадиган шаҳарларда 3 минг сўм ва бошқа аҳоли пунктларида 1,5 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.
Тураржойни ижарага берганини солиқ органларидан яширганларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача жарима солинади.
— Ижтимоий ҳимояга муҳтожларга даромад солиғи юзасидан бирор имтиёзлар борми?
— Солиқ кодексининг 179-180-моддаларига асосан, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари ёки уруш қатнашчилари ўзининг олган даромади бўйича тўлиқ ёки қисман (ҳар ойда энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида) солиқ имтиёзига эга.
Бундан ташқари, ёлғиз оналар ёки ногирон фарзандини тарбиялаётган оналар ҳам ҳар ойда энг кам иш ҳақининг тўрт баравар миқдорида даромад солиғи имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.
БатафсилАйни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
Батафсил