Янгисидан бор!
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
Шаҳар марказий кўчасида бир амаки икки куркани олдига солиб кетяпти. Олдидан кўча нозири чиқди:
— Амаки, бу ерда куркалар билан юриш мумкин эмас.
— Нега, ахир, мана, каптарлар бемалол юришибди-ку?
— Ҳа, энди улар, тинчлик элчилари...
— Нима, менинг куркаларим уруш элчиларими?!
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
— Соғлиқларингиз яхшими?
— Жуда яхши. Менда вирус йўқ!
— Молиявий аҳволингиз-чи?
— Унданам яхши. Менда пул аниқ йўқ!