Атроф-муҳит ҳолатидан одамлар рози бўлиши керак
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилГазетамизнинг жорий йил 2 мартдаги 9-сонида «Уч центлик муҳаббат ёхуд қонун доирасида маънавиятни яксон қилаётганлар» сарлавҳали таҳлилий-танқидий мақола чоп этилганди. Унда бугунги кунда мобиль алоқа компаниялари томонидан абонентларга «ўзаро танишиш», «севгисини топиш» мазмунида юборилаётган турли SMS хабарларнинг одамлар, хусусан, ёшлар онгига кўрсатадиган салбий таъсири хусусида сўз борган.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мазкур мақола юзасидан таҳририятимизга муносабат билдирди. Вазирнинг ўринбосари Баҳромжон ОЛМАТОВ имзоси билан келган хатда жумладан, шундай дейилган:
«Ушбу кўнгилочар хизматлар SMS, MMS, USSD хабар ва сўровлар асосида алоқа хизматлари абонентларга контент-провайдерлар томонидан мобиль алоқа компаниялари билан тузилган шартнома асосида уларнинг алоқа тармоқлари орқали тақдим этилади. Шунингдек, контент-провайдерлар таклиф этаётган кўнгилочар овозли порталларда иштирокчилар бир тармоққа параллель уланиб, ўзаро мулоқот қилиши ёки ўзгалар суҳбатини тинглаши мумкин.
Хизматларни ўрганиш бўйича ўтказилган мониторинг жараёнида ўзаро танишув, дўстлашув хизматлари сифатида таклиф этилаётган мазкур порталларда суҳбатдошларнинг бир-бирини одоб-ахлоқ нормаларига зид ҳақоратлашлари, тийиқсиз сўкинишлари, даҳанаки баҳслашув ҳолатлари кўплаб учради.
Мақолада кўтариб чиқилганидек, контент-провайдерлар тақдим этаётган мазкур кўнгилочар хизматлар ёшларнинг ижтимоий онгига салбий таъсир кўрсатиб, уларни миллий-маданий анъаналардан узоқлаштиради ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодда одоб-ахлоқ, маънавий қадриятлар тушунчаларига нисбатан беписандликни шакллантириб, «оммавий маданият»га хос енгил-елпи турмуш тарзини тарғиб қилади.
Бундан ташқари, контент-провайдерларнинг «иболи келин», «ўз жуфтини топиш», «умр йўлдош танлаш», «танишувлар» каби хизматлари халқимизда қадимдан муқаддас қадрият сифатида авайлаб келинаётган оила, никоҳ, соф муҳаббат тушунчаларига нисбатан янглиш тасаввурни шакллантиради, никоҳга юзаки қарашга олиб келиб, маънавиятимизга чанг солади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни 5-моддаси, 8-хатбошиси талабларига кўра, ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири — ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш экани белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 41-моддаси талабларига мувофиқ, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш, ҳақорат қилиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Юқорида келтирилган ҳолатлар ваколатли органлар томонидан ўрганиб чиқилиб, бирор бир шахсга нисбатан ҳақорат деб баҳо берилган тақдирда, айбдор деб топилган шахсларнинг ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.
Контент-провайдерларнинг турли хизматлар кўринишидаги тадбиркорлик фаолияти қонун билан тақиқланмаса-да, жамиятимизда қарор топган ахлоқий негизларга зид бўлмаслиги лозим. Шу боис вазирлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, контент-провайдерлар ҳамда мобиль алоқа операторлари билан хамкорликда амалдаги қонунчилик талаблари асосида бу каби хизматлар фаолиятининг такомиллаштирилиши юзасидан тегишли ишлар олиб бориш бўйича иш бошлаганини маълум қиламиз».
Президент ҳузурида экологик барқарорлик ва қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
БатафсилЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2023 йил апрелда умумхалқ референдуми асосида Янги Ўзбекистоннинг янгиланган Конституцияси қабул қилинган эди.
БатафсилАйни кунларда жамоатчиликнинг пойтахтдаги ҳаво сифати, унинг одамлар саломатлиги ва ҳаётига таъсири бўйича хавотирлари ортиб, муҳокамаларга сабаб бўляпти. Куни кеча Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланишининг сабаблари ва таркиби, шунингдек, вазиятни яхшилаш режалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
Батафсил