Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонасида фуқароларнинг ариза, шикоят ва таклифлари атрофлича ўрганилиб, муаммоларга ечим топилмоқда.
Жорий йилнинг 20 февраль — 3 март кунлари вилоят ҳокими, прокурори ва ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонасига юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича қабуллари ўтказилди. Унда жами 144 нафар юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг айримлари қабул жараёнида ҳал этилди.
Бағдод тумани, Қоровултепа қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Эшоновнинг қишлоқдаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасига қўшимча гуруҳ очилишини сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилиб, халқ таълими мудирининг тегишли буйруғи билан қўшимча гуруҳ очилиши таъминланди. Шунингдек, «Самарқанд» қишлоғида яшовчи фуқаро Д.Мирзаумарованинг ишга жойлашишга амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати қаноатлантирилиб, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2017 йил 28 февралдаги 73-сонли буйруғи билан ҳамшира вазифасига ишга жойлаштирилди.
Учкўприк тумани, Катта Кенагас қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Аҳмедованинг уй-жой билан таъминлаш ва оиласига моддий ёрдам берилишини сўраб қилган мурожаати ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилиб, туманда намунавий лойиҳа асосида қурилаётган арзонлаштирилган уйлардан олиши тавсия этилди ҳамда «Маҳалла» хайрия фонди маблағлари ҳисобидан оиласига бир марталик моддий ёрдам пули ажратилди.
Фарғона шаҳри, Аҳмад Яссавий кўчаси 46-уй, 17-хонадонда яшовчи фуқаро Н.Хонкелдиеванинг ноҳақ ишдан бўшатилгани масаласида қилган мурожаати шу куннинг ўзида тегишли мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилиб, Фарғона вилояти ўқитувчилар малакасини ошириш институтига ўз иш жойига қайта тикланди. Шунингдек, Фарғона шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 19-уй, 1-хонадонда яшовчи фуқаро М.Хўжамбердиеванинг уй-жой масаласида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, Фарғона шаҳрида қурилаётган оилавий ётоқхоналардан ажратилиши бўйича шаҳар ҳокимлигига тавсия хати юборилди.
Ёзёвон тумани, Қорасоқол қишлоғидан фуқаро М.Низомованинг янги ташкил этилган хусусий мактабгача таълим муассасасида ота-оналар тўловини янада арзонлаштириш мақсадида боғча учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида ер ажратиш масаласидаги мурожаати қаноатлантирилиб, туман захирасидаги 1 гектар ер майдони ажратиб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонасида ўтаётган қабуллар жараёнида тушган мурожаатлар ижросини ўз муддатида бажарилишини таъминлаш мақсадида назорат режалари ишлаб чиқилиб, тегишлилиги бўйича масъул бошқарма ва ташкилотларга юборилмоқда ва ижроси мунтазам назоратга олинмоқда.
Меҳр МАЛИК
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔25
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔156
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔221
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил