Давр нафаси      Бош саҳифа

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИ АДОЛАТ МЕЗОНИГА АЙЛАНА ОЛЯПТИМИ?

«Шу йилнинг 27 февралида баданимга тошма тошгани сабабли ҳудудимиздаги 44-поликлиникага чиқдим. Улар мени 1-шаҳар шифохонасига юборишди. У ерда тиббий кўрикдан ўтказишгач, кўкрагимда пайдо бўлган тошмаларни «тананинг ичига ҳам тарқалиб кетадиган ўта хавфли ва юқумли касаллик аломати», деб топишди ва дарҳол муолажани бошлаб юборишди.

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИ АДОЛАТ МЕЗОНИГА АЙЛАНА ОЛЯПТИМИ?

Уч кун шу ерда ётдим. Аҳволим кундан-кунга баттарлашиб бораверди. Бу тошмалар шифокорлар ваҳима қилганидек ўта хавфли юқумли касаллик эмас, бир кун олдин еганим мошли овқат таъсири бўлиши мумкинлигини, афсуски, дўхтирларга тушунтиролмадим...»         

«Ўта хавфли юқумли касаллик» билан оғриган беморни уч кундан сўнг уйига кузатиб юборишди. Лекин шифохонада олиб борилган тезкор муолажалардан сўнг беморнинг ҳолати олдингидан анча оғирлашган эди.

Бемор — пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи пенсионер Шавкат  Юнусов дардига дармон излаётганларнинг нотўғри ташхис оқибатида жабр кўриши, айрим шифокорларнинг қош қўяман, деб кўз чиқаришининг олди олиниши, ўзига етказилган зарар учун тегишли масъулларнинг жавоб бериши ҳамда саломатлигининг қайта тикланишини истайди...

Уч йилдан бери отам менга мерос қолдириб кетган ўз уйимга киролмаяпман, — дейди Шайхонтоҳур тумани Қозиробот кўчаси 41-уйда яшовчи Умиджон Ёқубов. — Қўлимда барча керакли ҳужжатлар бор. Лекин негадир ҳуқуқ-тартибот органлари менинг қонуний ворислик ҳуқуқимни таъминлаб беришмаяпти...

Муаммосига ечим излаётганларнинг яна бириШавкат Неъматовнинг билдиришича, маҳаллий раҳбарларнинг айрим тўсиқлари туфайли у тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш имконига эга бўлолмаяпти...

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида ташкил этилган сайёр халқ қабулхонасида фуқароларни қийнаб келаётган шу каби муаммоларни ижобий ҳал қилиш учун барча масъуллар ва  соҳа раҳбарлари жалб этилди.

— Тошкент шаҳрида Президентимизнинг халқ қабулхонаси ҳамда виртуал қабулхонага бир кунда беш юзга яқин мурожаат келиб тушяпти, — дейди Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов. — Улар орасида қонунчилик ва ўрнатилган тартиб-қоидалар асосида ҳал этилиши мумкин бўлганлари ўн беш кун муддат ичида ўрганиб чиқилиб, фуқароларнинг ҳақли талаблари қондириляпти. Шаҳар аҳолиси сонига нисбатан олганда мурожаатлар ваҳима қиладиган даражада эмас. Ахир, бир неча йил олдин қабул қилинган ҳуқуқий нормаларнинг бугунга келиб, қайта кўриб чиқишга эҳтиёж туғилаётган бўлиши мумкин-ку! Мурожаатларнинг аксарияти хизмат кўрсатиш соҳасининг сифати ҳақида бўляпти. Бу — ҳақли талаб. Барча соҳаларда аҳоли кўнглидагидек хизмат қила олишга ҳамма раҳбар-ходимларни бирдек ўргатиш эса бир кунда уддаланадиган иш эмас.

Ҳа, чиндан ҳам булар бир кунда қилинадиган иш эмас. Худди шундай, халқни қийнаб келаётган муаммолар ҳам бир кунда пайдо бўлмаган. Улар айрим мутасаддиларнинг ўз вазифасига совуққон муносабати оқибатида ойлар, йиллар давомида йиғилиб келаётган дардлар-ку!

Аслида халқ дардига қулоқ тутиш бизнинг азалий анъаналаримизга бегона эмас. Қадимдан раҳбарлар одамлар ҳолидан ҳамиша хабар олиб, арз-додини адолат билан тинглаб туришган. Ҳар бир инсон манфаати дахлсизлигини таъминлашда айни мана шу омил етакчи аҳамият касб этади. Президентимизнинг барча ҳудудларда халқ қабулхоналари ташкил этиш, ҳамма давлат ташкилотларининг виртуал қабулхонасини яратиш ҳамда раҳбарлар халқ мурожаатини қабул қилиши учун ҳар куни вақт ажратиши лозимлиги ҳақидаги кўрсатмалари демократик жамиятда инсон манфаатларини муҳофаза қилишнинг ўзига хос тизимидир.

Хўш, халқ қабулхоналарига қилинаётган мурожаатлар қай даражада ўз ечимини топяпти? Айрим раҳбарлар фуқаронинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб жўнатмаяптими?

— Мен куни кеча касалхонада ётиб чиқдим, — дейди пойтахтлик Инобатхон Сотиволдиева. — Олдинлари ётадиган ўрин-кўрпамиз, шприц, қўлқоп, дориларнинг ҳаммаси беморнинг ўз ҳисобидан бўларди. Ҳозир эса буларнинг бари давлат маблағларидан қопланишини ҳар бир палатага ёзиб қўйишибди.

— Имконияти чекланган ўғлим пойтахтдаги коллеж ўқувчиси, — дейди Сурайё Дўстматова. — У бошқалар парваришига муҳтожлиги учун мен ҳам ўғлим билан бирга вилоятдан келиб пойтахтда яшашга мажбурман. Тураржой билан таъминлаш масаласидаги мурожаатимизни тегишли раҳбарлар қисқа вақт ичида ҳал қилиб, бизга ётоқхонадан жой беришди.

Ҳа, халқ қабулхоналарига тушаётган мурожаатларнинг аксарияти кимнингдир ҳақли талабини қондириш билан якунланяпти. Бундан халқ мамнун, албатта. Аммо ҳали бу жараённинг мағзига тиши ўтмаётган боқибеғам раҳбарлар ҳам йўқ эмас. Орамизда бундай кимсаларнинг бўлмаслиги учун аслида ҳар биримиз масъулмиз.                         

 Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Кучли  партия гуруҳлари  маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

Кучли партия гуруҳлари маҳаллий Кенгашлар ва ҳудудлар ривожига ҳисса қўшади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔84

Бугун сиёсий партиялар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш воситаси сифатида партия гуруҳлари инс­титути имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Партия гуруҳлари фаолияти миллий қонунчиликда белгиланган ваколатлар асосида амалга оширилиб, маҳаллий вакиллик органларида сиёсий плюрализм ва депутатлик назоратини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Батафсил
2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади?  Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

2030 йилгача экологик маданиятимиз қанча ошади? Экология қўмитаси раиси парламент сўровига жавоб берди

🕔14:36, 14.08.2026 ✔189

Инсонда табиатга оқилона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва атроф-муҳит соф­лиги учун масъ­улият ҳисси ёшликдан, оиладан ҳамда таълим-тарбия даргоҳларидан бошланадиган узлуксиз маънавий ва маърифий жараёндир.

Батафсил
Мустақиллик  қиёфаси

Мустақиллик қиёфаси

🕔14:35, 14.08.2026 ✔178

Ўзбекистон бундан ўн йил бурун қандай эди, ҳаётимиз, шароитларимиз, туриш-турмушимиз, тафаккуримиз, бийрон тилимизнинг ҳоли нечоғли эди ўша пайтларда?!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар