Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
БатафсилБугун банклар томонидан ажратилаётган кредитлар аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ва даромаднинг ошишига хизмат қилмоқда.
— Ходимларимиз шу кунгача 440 минг хонадонга бирма-бир кириб, уларнинг имкониятларини ўрганишди ва семинарлар ўтказишди, — дейди «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Кичик бизнес субъектларини кредитлаш бўлими вакили Нурбек Ҳусанов. — Натижада 15 минг 334 хонадонга 105 миллиард сўмлик имтиёзли микрокредитлар ажратилди ва 18 минг 322 та янги иш ўрни яратилди.
Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида мазкур банкдан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олган тадбиркорлар ҳам иштирок этди.
— Сут ва гўшт етиштириш мақсадида банкдан 45 миллион сўм кредит олиб, қорамол ва қўй харид қилдик, — дейди тадбиркор Зулфия Яминбердиева. — Кредитни эса жуда қисқа муддатда беришди. Натижада хусусий гўшт дўконимизга ўзимиз гўшт, қази етказиб бера бошладик. Секин-аста ишимиз ўнгланиб, ишлаб чиқаришнинг бетўхтов айланишини йўлга қўйиб олдик.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил