Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«БОШҚОРОНҒИ»ЛИКДА КЎНГЛИ ТУСАГАНИНИ ЕМАСА

бола чиноқ бўлиб қоладими?

«Тавба, кеча уни, бугун буни ейман дейишга қандай бети чидаркан? Энди, эрим ювош, айтганимни муҳайё қилади, деб эркаланавериш керакми? Биз ҳам ҳомиладор бўлганмиз. Бир нарсалар егимиз келган, лекин уйда борига кўникканмиз».

«БОШҚОРОНҒИ»ЛИКДА КЎНГЛИ ТУСАГАНИНИ ЕМАСА

Онасининг бундай норозиликларидан кейин қайси ўғил ҳомиладор хотинининг кўнглига қараб, унга бирор нарса илиниб келиши мумкин. Бу туғилажак фарзандининг саломатлигига салбий таъсир қилмайдими?

Президентимиз 2017 йил 5 январда соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан бўлган учрашувида эртанги кунимизнинг давомчиларини соғлом ҳолда дунёга келтириш кўп жиҳатдан аёлларимизнинг саломатлигига боғлиқ эканини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бунда бўлажак онанинг тўғри ва сифатли овқатланиши масаласи энг муҳим жиҳатлардан бири саналади. Аммо бугун ҳамма оилада ҳам ҳомиладор аёлнинг овқатланишига алоҳида эътибор қаратиляптими? Бу масъулиятли вазифа аслида кимнинг зиммасига юклатилган?

Гинеколог қабулида навбат кутиб турган ҳомиладор аёллар билан суҳбатлашганимизда, уларнинг 50 фоиздан ортиғи оиласида бу каби масалаларни фақат қайнонаси ҳал этишини таъкидлашди. Ҳатто, уларнинг айримлари нима егиси келаётганини айтишга ҳам ийманар экан.   

Қайнона-қайнотасидан алоҳида яшайдиган келинлар эса бу борада турмуш ўртоғига мурожаат қилади, албатта. Лекин айрим аёллар эркакларнинг бу борада бироз ҳафсаласизлиги ва эътиборсизлигидан азият чекаётгани ҳам рост.

«Нима егинг келяпти, онаси

— Уч фарзандни дунёга келтирдим, — дейди бир таниш аёл. — Лекин турмуш ўртоғимнинг «нима егинг келяпти, онаси?» деб сўраганини эслолмайман. Бирор нарса хоҳлаётганимни айтганимда эса «ана, бозорга бориб олиб кел», деган бепарволарча муносабатидан кўнглим ранжиган ҳолатлар ҳам бўлган. Ҳомиладорлик вақтида аёл киши кўпроқ меҳрга, эътиборга муҳтож бўлиб қолади. Тўғри, кўнглим тусаганини ўзим қидириб, топиб еганман. Аммо отанинг туғилажак фарзанд учун кўрсатадиган ғамхўрлиги бошқача бўлади-да. 

«…Этингдан кесиб бер»

Ҳар бир ота-она, буви ва бува учун соғлом фарзанд, набира кўриш, ортида қоладиган издошларининг ҳар жиҳатдан саломат бўлиши жуда муҳим.  Баъзан шу каби жиҳатларда ҳомиладорнинг овқатланиши арзимас масаладек туюлади.

— Ҳомиладорга кўнгли тусаган нарса топиб берилмаса, у яширинча ейишга мажбур бўлади, — дейди «Оила» илмий-амалий маркази психологи Замира БИЛОЛОВА. — Оқибатда, бу туғилажак боланинг характерига ҳам таъсир қилади ёки сиқилиб, тушкун кайфиятда бўлиб қолади ва бу ўз-ўзидан ҳомиланинг соғлом ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Халқ орасида «Агар бошқоронғи аёл гўшт ейман деса, этингдан кесиб бер», деган нақл бор.

Бошқоронғи аёлнинг тансиқ нарсаларни фақат ўзи ейиши айб саналмайди. Бундай тансиқ таомларни топиб бериш турмуш ўртоғи ва қайнонанинг бурчи ҳисобланади.

Аммо шу бурчни ҳамма эрлар ёки қайноналар англаяптими? Янги хонадонга тушган келин учун оилавий муҳитга мослашиш бироз қийинчилик туғдириши табиий. Шундай вақтда оила аъзолари ва келин ўртасидаги қалбан яқинлик оилада соғлом муҳитни юзага келтиради. 

— Келин бўлиб тушганимга уч ойгина бўлганди, — дейди Зулфия РАҲИМОВА. — Қишнинг қаҳратони бўлишига қарамай, негадир кўнглим узум тусаб қолди. Тўғриси, шу совуқда кимга ялинаман, деб хижолат тортиб, дардимни ичимга ютдим. Ўтиб кетар, деб умид қилдим. Лекин кундан-кунга ички ғалаёним ортиб борарди. Бироз нафсим қонар, деб меҳмон кутадиган уйдан конфет олишга кирдим. Хонтахта устида эса узум турарди. Ахир, ҳеч кимга айтмагандим-ку. Бу кимнинг иши экан, деб роса ўйландим. Кейин билсам, қайнонам сезган экан. Буни қарангки, ўғлим туғилгач, бувисига бошқача меҳр қўйди.

Она эмас, бола сўрайди

— Тўғри овқатланиш аёлни ҳомиладорлик даврида жисмоний жиҳатдан соғлом ҳис қилишига ёрдам беради, — дейди Тошкент тиббиёт академияси 2-сонли Акушерлик ва гинекология кафедраси ассистенти  Гулноза ЖЎРАЕВА. — Халқимизда  ҳомиладор кўнгли тусаган нарсани озгина бўлса ҳам емаса, бола чиноқ бўлиб қолади, деган гап бор. Бунда бола тўла-тўкис ривожланиши учун зарур озиқа талаб қилаётганига ишора бор (айниқса, 11-12 ҳафталик муддатларда). Аммо оналар «яхши юрибман-ку, шифокор айтаверади-да», деб бепарво бўлишади.

Аслида етишмаётган озиқани онанинг нафси эмас, ривожланаётган ҳомила, яъни бола талаб қилаётган бўлади. Витамин ва микроэлементлар танқислиги, айниқса, ҳомиладорлик даврида кучаяди. Бундай вақтда турли дармондорилар ҳамда микроэлементларни меъёрида истеъмол қилиш туғуруқ ва ундан кейинги даврда аёл ва ҳомиланинг  ривожланишида муҳим омилдир.

Нимжон бола

Дугонам яқинда ўғил фарзанд кўрди. Туғуруқхонадан чиққач, кўришга бордим. Чақалоқни қўлимга оламан десам, жуда кичкина ва нимжонлигидан бироз ҳайиқдим. Ундан нега фарзандининг заифлигини сўраганимда, ҳўнграб йиғлаб юборди. Қайнонаси бир-икки марта эрининг яшириб олиб келган егуликларини кўриб қолгач, ҳар иккисига ҳам оғир гаплар гапирибди. Шундан кейин тинчини ўйлаб, бирор нарса егиси келса ҳам чурқ этмабди. Бола эса ўзига керакли озиқани ололмагач, жуда нимжон бўлиб туғилибди. Шифокорлар гўдакнинг иммунитети паст ва тез-тез касалликка чалиниши мумкинлиги сабаб эҳтиёт қилиш зарурлигини тайинлашибди. 

— Бўлажак она таомномаси турли-туман бўлиши керак — дейди Олмазор тумани 15 оилавий поликлиника олий тоифали шифокори Дилбар МУҚИМОВА. — Асосан холестеринсиз таомлар, димлама ва қайнатилган овқатлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Шифокор аёлнинг вазни, кўриниши, ҳолати ва олдинги касалликларини ҳисобга олиб, мақбул таомнома тузиб бериши керак.

Сиркали, аччиқ ва шўр нарсалар еганда ўт қопи ва ичаклар яллиғланади. Ҳомила минерал ва витаминларни ўз вақтида ололмай, ўсишдан тўхтайди ва касалга тез чалинувчан, нимжон бўлиб туғилади. Баъзан эса ақлий заифлик кузатилиши мумкин. Овқатланишдан кейин ҳазмни созлаш учун енгил гимнастикалар тавсия қилинади.

Бир қарашда арзимаган маиший масаладек туюладиган  бу масала аслида ҳаммамизнинг ҳаётимизга, оила ва жамият келажагига бевосита боғлиқдир. Эртага дунёга келадиган зурриётимизни бағрида кўтариб юрган аёлни асраш ҳар биримизнинг соғлом келажак пойдеворига қўшадиган муносиб ҳиссамиз бўлади.  

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

🕔09:12, 23.10.2025 ✔8

Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

Батафсил
1 октябрдан  нималар ўзгаради?

1 октябрдан нималар ўзгаради?

🕔15:41, 03.10.2025 ✔55

Ўзбекистонда 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида билишни хоҳлайсизми? Марҳамат танишинг, уларни бу ерда жамладик.

Батафсил
Дунё бўйича  гўшт нархи  ошмоқда

Дунё бўйича гўшт нархи ошмоқда

🕔10:47, 11.09.2025 ✔125

Бунга иқлим ўзгаришининг қандай алоқаси бор?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар