Сайловчилар билан очиқ мулоқот
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан таълим муассасаларида жорий йилнинг 20 мартидан 20 апрелигача «Экологик маданият ойлиги» ўтказилади.
Шу муносабат билан Ёшлар ижод саройида ўтказилган матбуот анжуманида айтилишича, ойлик доирасида «Ёшлар ҳашари», «Экологик лаборатория», «Экологик экскурсия», «Ҳар бир ёшга бир ниҳол!» каби ўнга яқин лойиҳа амалга оширилади. «Эко-ташаббус» лойиҳаси ёшларнинг экологик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган бўлса, «Яшил чорлов» акцияси ҳаракатнинг бошланғич ташкилотлари ўртасида ўзаро беллашув тарзида ўтказилиши билан фарқланади. Ойлик доирасида ўқув-семинарлар, маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ҳам ташкил этиш кўзда тутилган.
Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутати Жаҳонгир Шарипов сайловчилар ҳузурида бўлиб, фуқаролар мурожаатларини тинглади. Сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ахборот берди.
Батафсил«Тозалик ва озодалик» ойлиги доирасида маҳаллаларда ободонлаштириш, яшил майдонларни кўпайтириш ишлари қизғин паллада.
Батафсил«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Хоразм вилоятининг Урганч туманида кўчатларни тўғри экиш, парваришлаш ва уларнинг сақланиб қолишини таъминлаш масалаларига бағишланган экологик ўқув-семинар ташкил этилди.
Батафсил