Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЧИН МЕҲРМИ ЁКИ ХУШОМАД?

Баъзан одамларнинг меҳр туйғусини хушомад, лаганбардорлик қабилида қабул қилишлари, сизнинг илтифотингизга шубҳа билан қарашлари ғашингизга тегади, гоҳида хафа ҳам қилади.

Айтайлик, сиз йўлда қўшнингизни кўриб қолдингиз. У билан қуюқ салом-алик қилсангиз, қўлида оғир юки бўлса, уйигача кўтаришиб борсангиз,  қўшнингиз «Бу киши ниманидир илтимос қилмоқчимикан, бир дарди бор шекилли, бўлмаса менга ҳамроҳлик қилиб, оғиримни енгил қилармиди?» деган фикрни кўнглидан ўтказади. У буни очиқ-ойдин айтмайди, бироқ унинг нигоҳидан ўша маънони сезиш қийин эмас. Ёки бирор қадрдон дўстингизга қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўрасангиз, «Тинчликми, дўстим, йўқлаб қолибсан?», деб бирор нимага муҳтожлигинг борми, дегандек луқма ташлайди. Худди шунчаки суҳбатлашиш учун ҳам йўқлаб бўлмайдигандек. Ҳозирги вақтда ана шундай самимий хатти-ҳаракатлар, чин кўнгилдан бериладиган ёрдам дейсизми ёки совға-салом бўладими, бари «Бир балоси бўлмаса, шудгорда қуйруқ на қилур?» қабилида баҳоланаётгандек назаримда.

Бир яқиним ҳар гал суҳбатлашганимизда Бухоронинг шўрданагини яхши кўришини айтарди. Ойим бериб юборган нон ва шўрданакдан олиб, уларникига бордим. У кишига  «Буни ойим бериб юборибдилар, сизга ҳам илиндим», деб қўлимдагиларни узатсам, ёқимсизгина қилиб, «Ойингиз фарзандининг иши тезроқ битишини хоҳлабдилар-да?», деди пичинг аралаш. Буни қандайдир манфаатни кўзлаб қилмаганим сабабли ундан қаттиқ ранжидим. «Дунёни ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди», дея ўзимга далда бердим.

Тўғри, орамизда кимларгадир «меҳр» кўрсатиб, ўз юмушини, илтимосини бажартириб олаётганлар кам эмас. Бироқ чин меҳр ва хушомадни бир-биридан ажратолмасдан, бошқалар дилига озор етказиш тўғримикан? 

Дурдона САФАРОВА




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔25

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔156

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔221

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар