Қува тумани «Боистон» маҳалласида яшовчи, катта ҳаётий тажрибага эга Иномжон Буваназаров ўз хонадонидаги мўъжазгина тажриба боғида араб хурмосини маҳаллий иқлимга мослаштириш бўйича дастлабки ижобий натижаларга эришди. Шу кунларда ёнғоқ навларини пайвандлаш усули орқали кўпайтириш устида тажриба ишларини олиб бормоқда.
Томорқасидаги 10 сотих ерда иссиқхона ташкил этиб, лимон, апельсин, мандарин каби цитрус мевалар парваришини йўлга қўйган боғбон айни пайтда банан етиштириш борасидаги тажрибаларини ҳам бойитмоқда. «Имкониятимни чамалаб, шахсий томорқа эгаларига йилига 5-10 минг туп цитрус мева кўчати етказиб беришим мумкинлигини аниқладим. Бу эҳтиёжни тўла қоплаш учун деҳқончилик хўжалигини ташкил этмоқдаман. Хўжалик помидор, бодринг, булғор қалампири, аччиқ қалампир каби сабзавот экинлари, цитрус мевалар кўчатини етказиб бериш билан шуғулланади» — дейди Иномжон ака.
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔108
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил
Экологияда сунъий интеллект
🕔14:33, 14.08.2026
✔90
Экологик партия Сирдарё вилоят кенгаши раиси Ойбек Каримов иштирокида Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилояти Ахборот-кутубхона марказида «Стартап ва инвестиция экотизими» мавзусида раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Батафсил
Тозалик масъулиятдан бошланади
🕔15:12, 23.07.2026
✔116
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил